COP31: Ўзбекистон 103,7 млн евролик экологик дастурни бошлади, янги ташаббуслар билдирди
COP31: Ўзбекистон 103,7 млн евролик экологик дастурни бошлади, янги ташаббуслар билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Анталиядаги COP31 доирасида Ўзбекистон учун 103,7 млн евролик дастур ишга туширилди. Делегация иқлим молияси бўйича "5+5" мулоқотини таклиф қилди, минтақавий декларация имзоланди ва Туркия билан меморандум тузилди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP31 конференциясида Ўзбекистон делегацияси бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди ва халқаро ҳамкорлар билан келишувларга эришди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабар берди.103,7 млн евролик дастурКонференцияда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон иштирокидаги "Марказий Осиёнинг иқлимга чидамли ландшафтлари" минтақавий дастури ишга туширилди.Хусусан, 18 минг гектар ўрмон ва 123 минг гектар яйловларни тиклаш, 12 минг фермерга кўмаклашиш режалаштирилган. Дастур 342 минг нафар аҳолининг иқлим ўзгаришига мослашиш имкониятларини яхшилаши кутилмоқда. Уни амалга ошириш 2027 йилда бошланиши белгиланган.Бешта давлат ва бешта халқаро фондЎзбекистон Марказий Осиёда иқлим лойиҳаларини молиялаштириш учун "5+5" мулоқот майдонини ташкил этишни таклиф қилди.Ўзбекистон ушбу мулоқотнинг биринчи учрашувини 2027 йилда Тошкентда ўтказишга тайёрлигини билдирди."Ипак йўли" декларациясиCOP31 доирасида Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларининг иқлим ўзгариши туфайли аҳоли кўчиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган "Ипак йўли" минтақавий декларацияси имзолангани хабар қилинди.Ҳужжат қурғоқчилик, сув танқислиги, чўлланиш ва бошқа экологик омиллар сабаб яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.Саноат ва аҳоли саломатлигиЎзбекистон делегацияси саноат корхоналарида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва кам углеродли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ёндашувларни ҳам тақдим этди.Шунингдек, иқлим ўзгаришининг аҳоли саломатлиги, оила даромадлари ва миграцияга таъсири муҳокама қилинди. Айниқса, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё вилоятидаги иссиқлик, чанг бўронлари ва сув танқислиги билан боғлиқ хавфларга эътибор қаратилди.Туркия билан ҳамкорликЎзбекистон ва Туркия ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича меморандум имзоланди.Ҳужжат ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш, чиқиндиларни бошқариш, чўлланишга қарши курашиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш соҳаларида ҳамкорликни назарда тутади.Бундан ташқари, Ўзбекистон Адаптация жамғармаси билан 15,4 млн долларлик мавжуд лойиҳалар портфелини ривожлантириш, Оролбўйида янги лойиҳаларни амалга ошириш ва Тошкентда жамғарманинг минтақавий мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP31 конференциясида Ўзбекистон делегацияси бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди ва халқаро ҳамкорлар билан келишувларга эришди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабар берди.
Дастур доирасида Ўзбекистон учун 103,7 млн евро инвестиция жалб этиш кўзда тутилган. Маблағлар Андижон, Фарғона, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг 15 та туманидаги лойиҳаларга йўналтирилади.
Хусусан, 18 минг гектар ўрмон ва 123 минг гектар яйловларни тиклаш, 12 минг фермерга кўмаклашиш режалаштирилган. Дастур 342 минг нафар аҳолининг иқлим ўзгаришига мослашиш имкониятларини яхшилаши кутилмоқда. Уни амалга ошириш 2027 йилда бошланиши белгиланган.
Бешта давлат ва бешта халқаро фонд
Ўзбекистон Марказий Осиёда иқлим лойиҳаларини молиялаштириш учун "5+5" мулоқот майдонини ташкил этишни таклиф қилди.
Унда минтақанинг бешта давлати ва бешта халқаро иқлим жамғармаси иштирок этиши кўзда тутилган. Мақсад — сув танқислиги, чўлланиш, қурғоқчилик ва экологик муаммоларга қарши лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш.
Ўзбекистон ушбу мулоқотнинг биринчи учрашувини 2027 йилда Тошкентда ўтказишга тайёрлигини билдирди.
"Ипак йўли" декларацияси
COP31 доирасида Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларининг иқлим ўзгариши туфайли аҳоли кўчиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган "Ипак йўли" минтақавий декларацияси имзолангани хабар қилинди.
Ҳужжат қурғоқчилик, сув танқислиги, чўлланиш ва бошқа экологик омиллар сабаб яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
Саноат ва аҳоли саломатлиги
Ўзбекистон делегацияси саноат корхоналарида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва кам углеродли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ёндашувларни ҳам тақдим этди.
Мамлакат 2035 йилгача ЯИМ бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари чиқиндиларини 2010 йилга нисбатан 50 фоизга камайтиришни мақсад қилган.
Шунингдек, иқлим ўзгаришининг аҳоли саломатлиги, оила даромадлари ва миграцияга таъсири муҳокама қилинди. Айниқса, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё вилоятидаги иссиқлик, чанг бўронлари ва сув танқислиги билан боғлиқ хавфларга эътибор қаратилди.
Туркия билан ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Ҳужжат ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш, чиқиндиларни бошқариш, чўлланишга қарши курашиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш соҳаларида ҳамкорликни назарда тутади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Адаптация жамғармаси билан 15,4 млн долларлик мавжуд лойиҳалар портфелини ривожлантириш, Оролбўйида янги лойиҳаларни амалга ошириш ва Тошкентда жамғарманинг минтақавий мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, COP31 конференцияси 9–20 ноябрь кунлари Анталияда бўлиб ўтмоқда. Унда иқлим ўзгаришига қарши кураш, экологик лойиҳаларни молиялаштириш ва халқаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилмоқда.