https://sputniknews.uz/20260825/uzbekistan-ekologiya-loyihalar-mablag-59953217.html
Ўзбекистон экологик лойиҳаларга халқаро жамғармалар маблағини жалб қилмоқчи
Ўзбекистон экологик лойиҳаларга халқаро жамғармалар маблағини жалб қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ташаббуслар орасида 5 млн долларлик спирулина лабораторияси, ерларни тиклаш стандарти ва халқаро жамғармаларга таклиф этиладиган лойиҳалар портфелини яратиш бор.
2026-08-25T11:47+0500
2026-08-25T11:47+0500
2026-08-25T12:07+0500
экология
ўзбекистон
иқлим ўзгариши
экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59952627_169:425:2399:1679_1920x0_80_0_0_2de6133906616bb8d67f93285772c1e5.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси Томонлар конференцияси доирасида ерларни тиклаш, 5 миллион долларлик спирулина лабораторияси ва экологик лойиҳалар марказини ташкил этиш ташаббуслари тақдим этилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Таклифлар орасида Green University негизида Марказий Осиё био-тузли қишлоқ хўжалиги ва иқлим барқарорлиги марказини очиш режаси ҳам бор. У дала лойиҳалари, лаборатория тадқиқотлари, кадрлар тайёрлаш ва технологияларни амалиётга жорий этишни бирлаштириши кутилмоқда.Унинг таркибида қиймати 5 млн доллар бўлган спирулина лабораториясини очиш таклиф қилинди. Унда микроалгалар, сув ресурслари ва шўрланиш бўйича тадқиқотлар олиб борилиши, талабалар, олимлар ва фермерлар ўқитилиши режалаштирилган. Ҳозирча ушбу маблағ ажратилгани ёки инвестор аниқлангани айтилмаган.Яна бир ташаббус — “Қурғоқчил ерлар” лойиҳа лабораториясини ташкил этиш. У ерларни тиклаш бўйича ғояларни техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, бюджет, экологик кафолатлар ва самарадорлик кўрсаткичларига эга тайёр инвестиция лойиҳаларига айлантиради.Шунингдек, ерларни тиклаш сифатининг минтақавий стандарти ва натижаларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Дастлаб уни 5–10 та лойиҳада синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.Тайёрланган лойиҳалар Глобал экологик жамғарма, Яшил иқлим жамғармаси, халқаро молия институтлари, икки томонлама ҳамкорлар ва хусусий инвесторларга тақдим этилиши мумкин.Қорақалпоғистондаги аввалги дастур 2023 йилда Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси ажратган 5,1 млн доллар ҳисобидан бошланган. 2025–2026 йилларда у барча 15 туман ва 4144 нафар фермерни қамраб олган.
https://sputniknews.uz/20260820/uzbekistan-un-konferentsiya-takliflar-59829567.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59952627_393:397:2128:1698_1920x0_80_0_0_7b12aa173cbe5c1c1244aa3cf18f9236.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология , ўзбекистон, иқлим ўзгариши, экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, жамият
экология , ўзбекистон, иқлим ўзгариши, экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, жамият
Ўзбекистон экологик лойиҳаларга халқаро жамғармалар маблағини жалб қилмоқчи
11:47 25.08.2026 (янгиланди: 12:07 25.08.2026) Ўзбекистон UNCCD COP17да ерларни тиклаш, спирулина лабораторияси ва экологик лойиҳалар маркази бўйича ташаббусларни тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси Томонлар конференцияси доирасида ерларни тиклаш, 5 миллион долларлик спирулина лабораторияси ва экологик лойиҳалар марказини ташкил этиш ташаббуслари тақдим этилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Таклифлар орасида Green University негизида Марказий Осиё био-тузли қишлоқ хўжалиги ва иқлим барқарорлиги марказини очиш режаси ҳам бор. У дала лойиҳалари, лаборатория тадқиқотлари, кадрлар тайёрлаш ва технологияларни амалиётга жорий этишни бирлаштириши кутилмоқда.
Унинг таркибида қиймати 5 млн доллар бўлган спирулина лабораториясини очиш таклиф қилинди. Унда микроалгалар, сув ресурслари ва шўрланиш бўйича тадқиқотлар олиб борилиши, талабалар, олимлар ва фермерлар ўқитилиши режалаштирилган. Ҳозирча ушбу маблағ ажратилгани ёки инвестор аниқлангани айтилмаган.
Яна бир ташаббус — “Қурғоқчил ерлар” лойиҳа лабораториясини ташкил этиш. У ерларни тиклаш бўйича ғояларни техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, бюджет, экологик кафолатлар ва самарадорлик кўрсаткичларига эга тайёр инвестиция лойиҳаларига айлантиради.
Шунингдек, ерларни тиклаш сифатининг минтақавий стандарти ва натижаларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Дастлаб уни 5–10 та лойиҳада синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Тайёрланган лойиҳалар Глобал экологик жамғарма, Яшил иқлим жамғармаси, халқаро молия институтлари, икки томонлама ҳамкорлар ва хусусий инвесторларга тақдим этилиши мумкин.
Қорақалпоғистондаги аввалги дастур 2023 йилда Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси ажратган 5,1 млн доллар ҳисобидан бошланган. 2025–2026 йилларда у барча 15 туман ва 4144 нафар фермерни қамраб олган.