https://sputniknews.uz/20260820/uzbekistan-un-konferentsiya-takliflar-59829567.html
Ўзбекистон БМТнинг чўлланишга қарши конференциясида қандай таклифлар билдирди?
Ўзбекистон БМТнинг чўлланишга қарши конференциясида қандай таклифлар билдирди?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон COP17 конференциясида деградацияга учраган яйловларни тиклаш учун молиявий ресурсларни кўпайтириш ва давлат, бизнес ҳамда маҳаллий жамоалар ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди.
2026-08-20T16:12+0500
2026-08-20T16:12+0500
2026-08-20T16:12+0500
экология
иқлим ўзгариши
орол денгизи
ўрмон
халқаро конференция
ўзбекистон
жамият
бмт
мўғулистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/14/59833854_0:169:1620:1080_1920x0_80_0_0_b1f4cf1086f111f994f5c2ab57d51517.jpg
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистон БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси томонлари конференциясида яйловларни тиклаш учун кўпроқ молиявий ресурсларни сафарбар этишга чақирди.Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси вакили Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтаётган UNCCD COP17 конференциясидаги чиқишида маълум қилди.Ўзбекистон яйловларни барқарор бошқариш ва тиклашда давлат, хусусий сектор ҳамда маҳаллий жамоалар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Марказий Осиёда деградацияга учраган яйловларни тиклаш бўйича минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон, шунингдек, яйловларни тиклаш ва барқарор бошқариш, чорвадор жамоалар фаровонлигини ошириш ҳамда замонавий мониторинг усулларини жорий этишга қаратилган Rangeland Flagship халқаро ташаббусини қўллаб-қувватлади.Мамлакатда яйловларнинг умумий майдони 20 млн гектардан ошади, аммо уларнинг катта қисми деградацияга учраган. Муаммонинг асосий сабаблари сифатида меъёридан ортиқ чорва боқиш, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва самарали мониторинг тизимининг етишмаслиги кўрсатилади.Ўзбекистонда 2025–2027 йилларда яйловларни деградациядан чиқариш ва улардан барқарор фойдаланиш бўйича миллий дастур амалга оширилмоқда. UNCCD маълумотига кўра, яйловлар Ер юзининг ярмидан кўпини эгаллайди ва қарийб 2 млрд кишининг турмуш манбаи ҳисобланади. Айни пайтда уларнинг ярми деградацияга учраган ёки шундай хавф остида қолган."Ерларни тиклаш. Умидни тиклаш" шиори остидаги COP17 конференцияси 28 августга қадар давом этади.
https://sputniknews.uz/20260819/shorlangan-er-echimlar-tanlov-59804664.html
ўзбекистон
мўғулистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/14/59833854_62:0:1502:1080_1920x0_80_0_0_da7a02c762752637ebe1b453c2d0708a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология , иқлим ўзгариши, орол денгизи, ўрмон, халқаро конференция, ўзбекистон, жамият, бмт, мўғулистон
экология , иқлим ўзгариши, орол денгизи, ўрмон, халқаро конференция, ўзбекистон, жамият, бмт, мўғулистон
Ўзбекистон БМТнинг чўлланишга қарши конференциясида қандай таклифлар билдирди?
Мамлакат минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий мониторингни жорий этиш ва кўпроқ маблағ сафарбар қилишни қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистон БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси томонлари конференциясида яйловларни тиклаш учун кўпроқ молиявий ресурсларни сафарбар этишга чақирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси вакили Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтаётган UNCCD COP17 конференциясидаги чиқишида
маълум қилди.
Ўзбекистон яйловларни барқарор бошқариш ва тиклашда давлат, хусусий сектор ҳамда маҳаллий жамоалар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Марказий Осиёда деградацияга учраган яйловларни тиклаш бўйича минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
"Ўзбекистон учун яйловлар шунчаки қишлоқ хўжалиги ерлари эмас. Улар қуруқ ландшафтларимизда озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қишлоқ турмуш тарзи, биологик хилма-хиллик ва экологик боғлиқликни таъминловчи экотизимлардир", — деди делегация вакили.
Ўзбекистон, шунингдек, яйловларни тиклаш ва барқарор бошқариш, чорвадор жамоалар фаровонлигини ошириш ҳамда замонавий мониторинг усулларини жорий этишга қаратилган Rangeland Flagship халқаро ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Мамлакатда яйловларнинг умумий майдони 20 млн гектардан ошади, аммо уларнинг катта қисми деградацияга учраган. Муаммонинг асосий сабаблари сифатида меъёридан ортиқ чорва боқиш, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва самарали мониторинг тизимининг етишмаслиги кўрсатилади.
Ўзбекистонда 2025–2027 йилларда яйловларни деградациядан чиқариш ва улардан барқарор фойдаланиш бўйича миллий дастур амалга оширилмоқда.
Унинг доирасида яйловларни хатловдан ўтказиш, геоботаник тадқиқотлар ўтказиш ва электрон хариталар яратиш ишлари олиб борилмоқда.
UNCCD маълумотига кўра, яйловлар Ер юзининг ярмидан кўпини эгаллайди ва қарийб 2 млрд кишининг турмуш манбаи ҳисобланади. Айни пайтда уларнинг ярми деградацияга учраган ёки шундай хавф остида қолган.
"Ерларни тиклаш. Умидни тиклаш" шиори остидаги COP17 конференцияси 28 августга қадар давом этади.