БМТТД Оролбўйида шўрланган ерларни тиклаш бўйича инновацион ечимлар танловини бошлади

© Sputnik / Мария НауменкоВид на Аральское море с высоты
Вид на Аральское море с высоты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
Oбуна бўлиш
Танлов Амударёнинг қуйи оқимида деградацияга учраган ва шўрланган ерларни тиклашга қаратилган амалий ечимларни топишни кўзда тутади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Амударёнинг қуйи оқимида деградацияга учраган ва шўрланган ерларни тиклаш учун амалий ҳамда инновацион ечимлар танлови бошланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Танлов БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД), Глобал экологик жамғарма (ГЭФ) ва Экология қўмитасининг Орол денгизи ҳавзасидаги сув-ботқоқ ҳамда қирғоқбўйи ҳудудларини сақлашга қаратилган қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Унинг мақсади деградацияга учраган ерларни тиклаш ва Оролбўйи экотизимларининг барқарорлигини оширишга хизмат қиладиган амалий инновацион ечимларни топиш ва жорий этишдан иборат.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Орол ҳавзаси табиий ресурслари ва экотизимларини сақлаш ҳамда улардан барқарор фойдаланишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун микро-грантлар дастури муҳокама қилинди.
2026 йилнинг иккинчи чорагида сув ва ер ресурсларини бошқариш соҳаси мутахассислари учун 17 та ўқув семинари ва тренинг ўтказилган.
Лойиҳа доирасида биохилма-хилликни сақлаш, деградацияга учраган экотизимларни тиклаш ва экологик бошқарувни такомиллаштириш ишларини давом эттириш режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по борьбе с опустыниванием - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
Чўлланишга қарши қандай чоралар режалаштирилмоқда — президент тақдимот билан танишди
Янгиликлар лентаси
0