https://sputniknews.uz/20260706/chollanish-qarshi-choralar-reja-58863291.html
Чўлланишга қарши қандай чоралар режалаштирилмоқда — президент тақдимот билан танишди
Чўлланишга қарши қандай чоралар режалаштирилмоқда — президент тақдимот билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президентга чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди. 2026–2030 йилларда 1,27 миллион гектарда ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш режалаштирилмоқда.
2026-07-06T18:44+0500
2026-07-06T18:44+0500
2026-07-06T18:44+0500
шавкат мирзиёев
экология
давлат экология қўмитаси
ўрмон
орол денгизи
марказий осиё
иқлим ўзгариши
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58863124_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_73fc777e14c2485f5d692d4218119a3e.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда 2026–2030 йилларда чўлланишга қарши курашиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Жумладан, 1,27 миллион гектарда ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш режалаштирилмоқда.Ҳудудлар кесимида бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши мумкин:Қорақалпоғистонда чўл ўсимликлари кўчатхоналарини ташкил этиш, Оролнинг қуриган тубида илмий экспедициялар ўтказиш ва галофит боғлар тармоғини кенгайтириш таклиф этилди.Боботоғ ҳудудида эса замонавий усуллар асосида писта плантацияларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.Тақдимотда қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ва уруғлар бўйича минтақавий банк яратиш, халқаро фондлар ҳамда хусусий инвестицияларни жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.Чўлланиш ва ер деградациясига қарши курашишда ягона минтақавий ёндашув, илмий ҳамкорлик, маълумот алмашиш ва технологиялар трансфери муҳимлиги таъкидланди.Шунингдек, “Яшил қалқон” минтақавий дастури доирасида амалий лойиҳаларни кўпайтириш ва 2040 йилгача чўлланишга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуслари илгари сурилди.Президент таклифларни маъқуллаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20260501/ekologiya-57258702.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58863124_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_83ccd93f5429e22ae25d0a9ce8bab869.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, экология , давлат экология қўмитаси , ўрмон, орол денгизи, марказий осиё, иқлим ўзгариши, жамият
шавкат мирзиёев, экология , давлат экология қўмитаси , ўрмон, орол денгизи, марказий осиё, иқлим ўзгариши, жамият
Чўлланишга қарши қандай чоралар режалаштирилмоқда — президент тақдимот билан танишди
Ўзбекистон раҳбарига чўлланишга қарши курашиш, чўл иқтисодиётини ривожлантириш ва ҳудудларда яшил қопламалар яратиш бўйича таклифлар тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда 2026–2030 йилларда чўлланишга қарши курашиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Жумладан, 1,27 миллион гектарда ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларда 16 минг гектар ҳимоя ўрмонзорлари яратиш таклиф қилинди.
Ҳудудлар кесимида бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши мумкин:
Сурхондарё вилоятида 10 минг гектар майдонда яшил қопламалар ташкил этиш;
Сирдарё вилоятининг чегарадош ҳудудларида 84 километрлик “яшил девор” барпо қилиш;
тоғ ва тоғолди ҳудудларида “терраса” усулида дарахт ва буталар экиш;
деградацияга учраган ерларда замонавий агротехнологияларни синовдан ўтказиш.
Қорақалпоғистонда чўл ўсимликлари кўчатхоналарини ташкил этиш, Оролнинг қуриган тубида илмий экспедициялар ўтказиш ва галофит боғлар тармоғини кенгайтириш таклиф этилди.
Боботоғ ҳудудида эса замонавий усуллар асосида писта плантацияларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Тақдимотда қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ва уруғлар бўйича минтақавий банк яратиш, халқаро фондлар ҳамда хусусий инвестицияларни жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Чўлланиш ва ер деградациясига қарши курашишда ягона минтақавий ёндашув, илмий ҳамкорлик, маълумот алмашиш ва технологиялар трансфери муҳимлиги таъкидланди.
Шу мақсадда чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича Марказий Осиё минтақавий илмий-тадқиқот маркази фаолиятини кенгайтириш таклиф қилинди.
Шунингдек, “Яшил қалқон” минтақавий дастури доирасида амалий лойиҳаларни кўпайтириш ва 2040 йилгача чўлланишга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуслари илгари сурилди.
Президент таклифларни маъқуллаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.