Экологияга етказилган зарар учун жарималарни кескинлаштириш таклиф қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по вопросам охраны природы
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по вопросам охраны природы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2026
Oбуна бўлиш
Экология соҳасида назорат ва жавобгарликни ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президентиШавкат Мирзиёев 30 апрель куни табиатни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мамлакатда сўнгги йилларда "яшил иқтисодиёт" тамойилларини жорий этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик маданиятни ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, саноат, қурилиш, транспорт ва коммунал соҳалардаги ривожланиш экологик назоратни кучайтиришни талаб этмоқда.
Тақдимотда экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилиниб, 2025 йилда улар сони 59 мингдан ошгани қайд этилди.
“Амалдаги жарима тизими экологик зарарга мутаносиб эмаслиги сабабли, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш ва молиявий санкцияларни зарар миқдорига боғлаш таклиф этилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, дарёлардан ноқонуний қазиб олиш, сувни ифлослантириш, дарахт кесиш, атмосферага меъёрдан ортиқ ташламалар чиқариш ва чиқиндиларни ноқонуний ёқиш ҳолатлари учун таъсирчан чоралар жорий этиш таклифи илгари сурилди. Жарима ва компенсация тўловларини ягона санкцияга бирлаштириш ҳам кўриб чиқилмоқда.
Угом дарёси экотизимини сақлаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, уни давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш, қурилиш ишларини чеклаш ва "Угом дарёси экотизимини яхшилаш" мастер режасини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида санитар тозалаш қамровини 90 фоизга етказиш, полигонлар сонини қисқартириш, қайта юклаш станцияларини кенгайтириш ҳамда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, хавфли чиқиндилар учун МДҲ ҳудудида илк интеграциялашган платформа яратиш, Навоий вилоятида уларни қайта ишлаш инфратузилмасини йўлга қўйиш таклиф этилди. Қурилиш чиқиндиларини рақамли назорат қилиш тизимини жорий этиш ҳам режалаштирилган.
Муҳофаза этиладиган ҳудудларни ривожлантириш доирасида "Ёзёвон" табиат ёдгорлиги ва "Овжазсой — Мовий тоғлар" миллий табиат боғида экотуризм инфратузилмасини кенгайтириш, рақамли мониторинг тизимларини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, экологик назоратни кучайтириш, чиқиндиларни бошқаришда замонавий тизимларни жорий этиш ҳамда табиий ресурсларни асраш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Узбекистан выдвинул новые инициативы по климату и экологии в ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2026
Ўзбекистон ШҲТда иқлим ва экология бўйича қандай ташаббусларни илгари сурди?
Янгиликлар лентаси
0