https://sputniknews.uz/20261123/trump-iran-kema-tahdid-62234514.html
Трамп Эрон кемаларини чўктириш билан таҳдид қилди, Теҳрон жавоб қайтарди
Трамп Эрон кемаларини чўктириш билан таҳдид қилди, Теҳрон жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
Эрон АҚШнинг денгиз қамалига қарши барча воситаларни ишга солишини билдирди. Бу баёнот Трамп Эрон кемаларини чўктириш билан таҳдид қилганидан кейин янгради. Ҳўрмуз бўғозида танкерлар қатнови ҳам секинлашган.
2026-11-23T14:41+0500
2026-11-23T14:41+0500
2026-11-23T14:41+0500
дунё янгиликлари
ақш – эрон можароси
дональд трамп
кема
ҳўрмуз бўғози
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/17/62234348_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_0c9a9522376b2eb0098100ab626da33e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Эрон АҚШ томонидан жорий этилган денгиз қамалига қарши барча мавжуд воситалардан фойдаланмоқчи. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий 23 ноябрдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди Reuters.Ушбу баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон кемаларини чўктириш билан таҳдид қилганидан кейин янгради.Трамп 22 ноябрь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Эрон кемалари Америка денгиз қамалини ёриб ўтишга ҳаракат қилса, улар чўктирилишини билдирди.Шунингдек, АҚШ раҳбари Теҳрон билан музокаралар натижа бермаса, Янги йилдан кейин Эронга ҳарбий зарбаларни қайта бошлашга мойил эканини маълум қилди.АҚШ Эрон нефти экспортига қарши денгиз қамалини 13 апрелда жорий этган эди. Июнда Вашингтон ва Теҳрон ўртасида дастлабки келишувга эришилгач, чеклов вақтинча бекор қилинди. Бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, 14 июлда қамал қайта тикланди.18 ноябрда АҚШ Марказий қўмондонлиги денгиз қамали қоидаларини янада кучайтирди. Янги тартибга кўра, Эрон портларидан юк олган кемалардан денгизда маҳсулот қабул қилган бошқа кемалар ҳам қамални бузувчи сифатида баҳоланиши мумкин.Сўнгги кунларда Ҳўрмуз бўғозида танкерларга ҳужумлар ва портлашлар кузатилмоқда. Reuters маълумотларига кўра, ушбу ҳодисалар ортидан дам олиш кунлари бўғоз орқали кемалар қатнови секинлашган.
https://sputniknews.uz/20261103/usa-iran-keshm-orol-zarba-61694532.html
ҳўрмуз бўғози
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/17/62234348_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_79e3efe7fcd28ffcd319115a949dab5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, ақш – эрон можароси, дональд трамп, кема, ҳўрмуз бўғози
дунё янгиликлари, ақш – эрон можароси, дональд трамп, кема, ҳўрмуз бўғози
Трамп Эрон кемаларини чўктириш билан таҳдид қилди, Теҳрон жавоб қайтарди
Трамп Эрон кемаларига таҳдид қилганидан сўнг, Теҳрон АҚШнинг денгиз қамалига қарши барча воситалардан фойдаланишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Эрон АҚШ томонидан жорий этилган денгиз қамалига қарши барча мавжуд воситалардан фойдаланмоқчи. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий 23 ноябрдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб
хабар берди Reuters.
Ушбу баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон кемаларини чўктириш билан таҳдид қилганидан кейин янгради.
Трамп 22 ноябрь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Эрон кемалари Америка денгиз қамалини ёриб ўтишга ҳаракат қилса, улар чўктирилишини билдирди.
"Улар буни қилиб кўришини истайман. У ҳолда барчаси Эрон флотининг қолган қисми каби денгиз тубига ғарқ бўлади", — деди Трамп.
Шунингдек, АҚШ раҳбари Теҳрон билан музокаралар натижа бермаса, Янги йилдан кейин Эронга ҳарбий зарбаларни қайта бошлашга мойил эканини маълум қилди.
АҚШ Эрон нефти экспортига қарши денгиз қамалини 13 апрелда жорий этган эди. Июнда Вашингтон ва Теҳрон ўртасида дастлабки келишувга эришилгач, чеклов вақтинча бекор қилинди. Бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, 14 июлда қамал қайта тикланди.
18 ноябрда АҚШ Марказий қўмондонлиги денгиз қамали қоидаларини янада кучайтирди. Янги тартибга кўра, Эрон портларидан юк олган кемалардан денгизда маҳсулот қабул қилган бошқа кемалар ҳам қамални бузувчи сифатида баҳоланиши мумкин.
Америка ҳарбийлари бундай кемаларни тўхтатиш, текшириш, йўналишини ўзгартириш ёки мусодара қилиш, зарур ҳолларда эса куч ишлатиш имконияти ҳақида огоҳлантирган.
Сўнгги кунларда Ҳўрмуз бўғозида танкерларга ҳужумлар ва портлашлар кузатилмоқда. Reuters маълумотларига кўра, ушбу ҳодисалар ортидан дам олиш кунлари бўғоз орқали кемалар қатнови секинлашган.