https://sputniknews.uz/20261103/usa-iran-keshm-orol-zarba-61694532.html
АҚШ Эроннинг Қешм оролига зарба берди — нефть нархи ошди
АҚШ Эроннинг Қешм оролига зарба берди — нефть нархи ошди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги Кешм оролига зарба берди. Вашингтон операцияни мудофаа чораси деб атади. Зарба ҳақидаги хабардан сўнг Brent нефти нархи ошди.
2026-11-03T11:21+0500
2026-11-03T11:21+0500
2026-11-03T11:21+0500
ақш – эрон можароси
дунё янгиликлари
ҳўрмуз бўғози
дунёда
эрон
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/03/61694325_35:0:965:523_1920x0_80_0_0_fbb363bb6563706915ce026c43bbad32.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. АҚШ ҳарбийлари 2 ноябрь куни Эроннинг Ҳўрмуз бўғозида жойлашган Қешм оролидаги нишонларга зарба берди. Бу ҳақда АҚШнинг бир қатор ОАВлари хабар берди."Reuters" манбаларидан бири операцияни чекланган ва "мудофаа мақсадидаги" зарба деб таърифлади. Унинг айтишича, Эрон кучлари АҚШ объектларига қарши "ер–ҳаво" ракеталаридан фойдаланган.Америкалик амалдорлар бу ҳаракат кенг кўламли ҳарбий амалиётлар қайта бошланганини англатмаслигини таъкидламоқда.Ўз навбатида, Эроннинг IRNA агентлиги 2 ноябрь куни Қешм оролида бир нечта портлаш овозлари эшитилганини хабар қилди. Зарба оқибатидаги талафотлар ва зарар кўлами ҳақида ҳозирча маълумот йўқ."The Wall Street Journal" нашрига кўра, Вашингтон сўнгги ҳафталарда Эрон ҳудудида ошкор қилинмаган бир қатор чекланган зарбаларни амалга оширган. АҚШ расмийларининг билдиришича, бундай ҳаракатлар Ҳўрмуз бўғозида савдо кемаларига таҳдидни камайтиришга қаратилган.Қешм ороли халқаро нефть ташиш йўллари яқинида жойлашган. Унда ҳарбий-денгиз базаси ва ерости ракета иншоотлари мавжуд.Воқеа АҚШ ва Эрон ўртасида можарони тугатиш бўйича дипломатик алоқалар давом этаётган бир пайтга тўғри келди. Теҳрон музокаралар тўхтамаганини маълум қилган, бироқ ҳозирча келишувга эришилмаган.
https://sputniknews.uz/20261101/iran-usa-obekt-zarar-61657971.html
ҳўрмуз бўғози
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/03/61694325_152:0:849:523_1920x0_80_0_0_bd82750c36902d2c8a29440f0e6af90f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, ҳўрмуз бўғози, дунёда, эрон, ақш
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, ҳўрмуз бўғози, дунёда, эрон, ақш
АҚШ Эроннинг Қешм оролига зарба берди — нефть нархи ошди
Вашингтон буни мудофаа чораси деб атади. Ҳодисадан сўнг жаҳон бозорида нефть нархи кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. АҚШ ҳарбийлари 2 ноябрь куни Эроннинг Ҳўрмуз бўғозида жойлашган Қешм оролидаги нишонларга зарба берди. Бу ҳақда АҚШнинг бир қатор ОАВлари хабар берди.
"Reuters" манбаларидан бири операцияни чекланган ва "мудофаа мақсадидаги" зарба деб таърифлади. Унинг айтишича, Эрон кучлари АҚШ объектларига қарши "ер–ҳаво" ракеталаридан фойдаланган.
"Fox News" маълумотига кўра, зарба Эрон томони АҚШга тегишли учиш аппаратига ўт очганидан кейин берилган.
Америкалик амалдорлар бу ҳаракат кенг кўламли ҳарбий амалиётлар қайта бошланганини англатмаслигини таъкидламоқда.
Ўз навбатида, Эроннинг IRNA агентлиги 2 ноябрь куни Қешм оролида бир нечта портлаш овозлари эшитилганини хабар қилди. Зарба оқибатидаги талафотлар ва зарар кўлами ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
"The Wall Street Journal" нашрига кўра, Вашингтон сўнгги ҳафталарда Эрон ҳудудида ошкор қилинмаган бир қатор чекланган зарбаларни амалга оширган. АҚШ расмийларининг билдиришича, бундай ҳаракатлар Ҳўрмуз бўғозида савдо кемаларига таҳдидни камайтиришга қаратилган.
Қешм ороли халқаро нефть ташиш йўллари яқинида жойлашган. Унда ҳарбий-денгиз базаси ва ерости ракета иншоотлари мавжуд.
Қешмга зарба берилгани ҳақидаги хабардан сўнг жаҳон бозорида нефть нархи ошди. 3 ноябрь куни эрталаб Brent маркали нефть фьючерслари 0,5 фоиз қимматлаб, бир баррели 105,25 долларга етди.
Воқеа АҚШ ва Эрон ўртасида можарони тугатиш бўйича дипломатик алоқалар давом этаётган бир пайтга тўғри келди. Теҳрон музокаралар тўхтамаганини маълум қилган, бироқ ҳозирча келишувга эришилмаган.