Тошкентда VII "Иннопром. Марказий Осиё" кўргазмаси санаси эълон қилинди

© SputnikИнсталяция Иннопром
Инсталяция Иннопром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда VII "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси 2027 йил 19–21 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. VII "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси 2027 йил 19–21 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда кўргазманинг расмий сайтида маълум қилинди.
Тадбир CAEx Uzbekistan халқаро кўргазмалар марказида ўтказилади. Унинг ташкилотчилари Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлигидир.
Кўргазманинг асосий йўналишлари машинасозлик, металлургия, ишлаб чиқариш технологиялари ва энергетика соҳаларидаги замонавий ечимларни қамраб олади.
"Иннопром" саноат кўргазмаси 2021 йилда биринчи марта Россиядан ташқарида — Тошкентда ўтказилган эди. 2022 йилдан буён у "Иннопром. Марказий Осиё" номи билан ташкил этиб келинмоқда.
2026 йилдаги олтинчи кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Хитой ва Қозоғистондан 350 тадан ортиқ компания ўз маҳсулотлари ва технологик ечимларини намойиш этди.
Майдони 18 минг квадрат метр бўлган кўргазмага 35 та мамлакатдан 10 мингдан зиёд меҳмон ташриф буюрди.
Тадбир доирасида саноат кооперацияси, янги қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва технологиялар алмашинувига оид келишувлар ҳам имзоланган эди.
Узбекистан представил 191 вид промышленной продукции на выставке ИННОПРОМ-2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Ўзбекистон “ИННОПРОМ-2026”да 191 турдаги саноат маҳсулотини намойиш этмоқда
Янгиликлар лентаси
0