"Ажойиб" режа: Европа барча харажатни Россияга тўлатмоқчи

© РИА Новости / Сгенерировано ИИРешение найдено: Россия заплатит Европе за все
Решение найдено: Россия заплатит Европе за все - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
Европа Украинага сарфлаган миллиардларни Россия ҳисобидан қайтариб олишга умид қилмоқда. РИА Новости шарҳловчиси Сергей Савчук бу режанинг нақадар ҳақиқатдан йироқ эканини таҳлил қилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Сергей Савчук. Украинадаги можаро Киевнинг европалик ҳомийлари учун шунчалик қимматга тушмоқдаки, улар энди ўз аҳолисини сарфланган миллиардлар турмуш даражасининг пасайишига алоқадор эмаслигига ишонтиришга мажбур бўлмоқда.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефулнинг айтишича, немисларнинг учдан икки қисми Украинага ёрдам ажратилишини қўллаб-қувватлайди.
Айни пайтда аҳоли турмуш даражаси пасайиши ва энергия ресурслари қимматлашишидан азият чекмоқда. Вазирнинг фикрича, ҳукумат фуқароларни бу икки ҳолат ўртасида боғлиқлик йўқлигига ишонтириши керак.
Вадефул яна бир фикрни билдирди: агар Россия мағлуб бўлса ва можаро Европа истаганидек якунланса, Германия ва бошқа мамлакатлар учун энергия ресурслари яна жуда арзонлашади.
Шу тариқа вазир Европадаги ички инқирознинг чуқурлигини ҳам, можародан кейинги дунё ҳақидаги хомхаёлларни ҳам очиб қўйди.
Расмий маълумотларга кўра, 2022 йил февралдан буён Берлин Украина билан боғлиқ фуқаролик ва ижтимоий лойиҳаларга 45,7 млрд, ҳарбий мақсадларга эса 57,8 млрд евро ажратган. Жами 103,5 млрд евро.
Кил университети тадқиқотчиларига кўра, фуқаролик йўналишидаги маблағларнинг 35,9 млрд евроси украиналик қочқинларни Германиянинг ўзида таъминлашга сарфланган.
Бевосита Украинага йўналтирилган маблағлар 31–42 млрд еврога баҳоланмоқда ва уларнинг 80 фоизи ҳарбий мақсадларга кетган.
Берлин эса маблағ етишмаслиги сабабли яна камида 22,7 млрд евро қарз олмоқчи.
Германиянинг 2027 йилги бюджет харажатлари 561 млрд еврони ташкил этади. Шундан 200 мллиарддан ортиғи ижтимоий мажбуриятларга, қарийб 140 миллиарди мудофаага, 42 миллиарди давлат қарзига хизмат кўрсатишга йўналтирилади.
Бу рақамлар Украинага ажратилган миллиардлар Германия учун арзимаган пул эмаслигини кўрсатади. Ахир бу маблағларга иш ҳақи ва пенсияларни ошириш, оммавий қисқартиришларга дуч келган автомобилсозлик ходимларини қўллаб-қувватлаш мумкин эди.
Шундай экан, Вадефул немисларни Украинага сарфланган пуллар ички иқтисодий қийинчиликларга алоқадор эмаслигига ишонтириш учун оммавий зомбилаштириш сеансларини ўтказишига тўғри келадиганга ўхшайди.
Энди Россия мағлубиятидан кейин арзон энергия ресурсларига эга бўлиш ҳақидаги орзуларга қайтамиз.
Словакия бош вазири Роберт Фицонинг айтишича, Брюсселда Европа Иттифоқининг 2028–2034 йилларга мўлжалланган бюджети бўйича оғир музокаралар кетмоқда. Украина тарафдорлари Киев учун яна камида 45 млрд евро қарз олмоқчи, ЕИ эса унга кафил бўлишни режалаштирмоқда.
Фицо буни кредит эмас, совға деб аташга чақирди. Чунки Украина бу пулларни қайтаришга қодир эмас.
Фридрих Мерц, Эммануэль Макрон ва Урсула фон дер Ляйен буни тушунмайди, деб ўйлаш аҳмоқлик бўларди. Аммо улар урушга миллиардлаб евро сарфлашда давом этмоқда.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, Европа Украина можаросига 250 млрд евродан ортиқ маблағ йўналтирган. Энди бу сармоялар барбод бўлмаслиги учун янги миллиардлар керак. Акс ҳолда, бутун "Украина" лойиҳаси қулаши, Россия ўз мақсадларига эришиши, Европа эса улкан қарзлар ва миллионлаб қочқинлар билан қолиши мумкин.
Шунинг учун европаликлар Россиянинг сўзсиз мағлубиятига умид боғламоқда.

Еврокомиссар Валдис Домбровскис Украина кредитларини музлатилган Россия активларидан тушадиган даромад ҳисобидан қоплашни таклиф қилди. Урсула фон дер Ляйен эса янги 45 млрд евролик кредит Россиядан олинадиган ҳарбий репарациялар ҳисобидан тўланишини айтди.

Манзара аниқ: Европа Украинага сарфлаган миллиардларини Россиянинг мағлубияти орқали қайтариб олишни мўлжалламоқда. Улар аллақачон бунинг эвазига қанча Россия пули, нефти ва газига эга бўлишни орзу қилмоқда.
Европаликлар Россиянинг мағлубиятига ҳамма нарсани тиккан. Энди улар учун урушни давом эттиришдан бошқа йўл йўқ.
Саммит ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Чехия бош вазири: нега Украинага Евроиттифоқ бюджетидан пул беришимиз керак?
Янгиликлар лентаси
0