ОАВ: Қирғизистондаги ёнғинда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПожар на складе, архивное фото
Пожар на складе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
Манас (собиқ Жалолобод) шаҳрида қурилаётган бинодаги ёнғинда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бир ўзбекистонлик реанимацияга ётқизилди
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Қирғизистоннинг Манас (собиқ Жалолобод) шаҳрида қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бир ўзбекистонлик жабрланди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таянган ҳолда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Ёнғин 22 ноябрь куни Манас шаҳрига қарашли Интимак қишлоғидаги қурилаётган бинода содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жабр кўрган. Қутқарувчилар улардан икки нафарини бинодан олиб чиқиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Улардан бири ис газидан заҳарланиш оқибатида шифохонада вафот этган, иккинчиси реанимация бўлимида қолмоқда.
Яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳам ёнғин пайтида ажралган ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар унинг жасадини бинодан олиб чиққан.
Ёнғинни ўчиришга учта ўт ўчириш гуруҳи жалб қилинган. Соат 21:45 да ёнғин қуршаб олинган ва 22:56 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳозир ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
В международном аэропорту Манас в Кыргызстане произошла авария с самолетом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
187 киши бор самолётда фавқулодда ҳолат: “Манас” аэропорти рейсларни тўхтатди
Янгиликлар лентаси
0