https://sputniknews.uz/20261123/issiqxona-ekologiya-ekspertiza-izoh-62234146.html
Иссиқхоналар экологик экспертизаси 38 млн сўмга ошдими? Расмий изоҳ
Иссиқхоналар экологик экспертизаси 38 млн сўмга ошдими? Расмий изоҳ
Sputnik Ўзбекистон
Иссиқхоналар экологик экспертизаси тўлови 38 млн сўмга ошгани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди. Давлат экологик экспертизаси маркази тўлов аслида 2,86 млн сўм эканини маълум қилиб, бошқа харажатларга аниқлик киритди.
2026-11-23T13:57+0500
2026-11-23T13:57+0500
2026-11-23T15:32+0500
иссиқхона
экология
экспертиза
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/10/45694852_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_942daae23f0bdf4e2927fbb40228d091.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда иссиқхона хўжаликлари учун давлат экологик экспертизаси тўлови 9 млн сўмдан 38 млн сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат экологик экспертизаси маркази ушбу маълумотларга изоҳ берди.Марказ маълумотига кўра, тарқалган видео тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан кесиб олинган. Унда марказ мутахассиси Аҳрор Йўлдошев экологик экспертиза тўлови ҳақидаги саволга жавоб берган.Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги қарорига мувофиқ, табиий газ, кўмир ва бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш тизимига эга, атроф-муҳитга таъсири бўйича III тоифага кирувчи иссиқхоналарнинг давлат экологик экспертизаси учун тўлов БҲМнинг 6,5 бараварини ташкил этади.Бу ҳозирги кунда 2 млн 860 минг сўмга тенг. Мазкур тоифа бўйича шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва деҳқон хўжаликлари истисно қилинган.Ваҳоланки, қуйидаги хизматлар давлат экологик экспертизаси ваколатига кирмайди:Шу тариқа, марказ иссиқхона хўжаликларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тўлови 38 млн сўм эмас, 2 млн 860 минг сўм эканини билдирди.Бироқ ушбу сумма экологик экспертиза учун белгиланган тўлов бўлиб, бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олмайди.
https://sputniknews.uz/20261014/issiqxonalar-61167774.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/10/45694852_112:0:1889:1333_1920x0_80_0_0_44531b50e59a2e89ac861ff52a56bad5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иссиқхона, экология , экспертиза, жамият, ўзбекистон
иссиқхона, экология , экспертиза, жамият, ўзбекистон
Иссиқхоналар экологик экспертизаси 38 млн сўмга ошдими? Расмий изоҳ
13:57 23.11.2026 (янгиланди: 15:32 23.11.2026) Иссиқхоналар экологик экспертизаси учун 38 миллион сўм тўланиши ҳақидаги хабарлар юзасидан мутасаддилар расмий изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда иссиқхона хўжаликлари учун давлат экологик экспертизаси тўлови 9 млн сўмдан 38 млн сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат экологик экспертизаси маркази ушбу маълумотларга
изоҳ берди.
Марказ маълумотига кўра, тарқалган видео тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан кесиб олинган. Унда марказ мутахассиси Аҳрор Йўлдошев экологик экспертиза тўлови ҳақидаги саволга жавоб берган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги қарорига мувофиқ, табиий газ, кўмир ва бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш тизимига эга, атроф-муҳитга таъсири бўйича III тоифага кирувчи иссиқхоналарнинг давлат экологик экспертизаси учун тўлов БҲМнинг 6,5 бараварини
ташкил этади.
Бу ҳозирги кунда 2 млн 860 минг сўмга тенг. Мазкур тоифа бўйича шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва деҳқон хўжаликлари истисно қилинган.
Марказнинг тушунтиришича, тарқалган видеода иссиқхона қозонларига сертификат бериш ва бунинг учун тўланадиган маблағлар ҳам давлат экологик экспертизаси тўловига киритилиши ҳақида янглиш фикр билдирилган.
Ваҳоланки, қуйидаги хизматлар давлат экологик экспертизаси ваколатига кирмайди:
иссиқхона қозонларига сертификат бериш;
лаборатория тадқиқотларини ўтказиш;
инструментал ўлчовларни амалга ошириш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш.
Шу тариқа, марказ иссиқхона хўжаликларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тўлови 38 млн сўм эмас, 2 млн 860 минг сўм эканини билдирди.
Бироқ ушбу сумма экологик экспертиза учун белгиланган тўлов бўлиб, бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олмайди.