https://sputniknews.uz/20261014/issiqxonalar-61167774.html
Хонадонлардаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиши мумкин
Хонадонлардаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Янги иссиқхона қуришга 300 млн сўмгача, мавжудини қайта жиҳозлашга эса 150 млн сўмгача имтиёзли кредит берилиши мумкин. 14.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-14T10:29+0500
2026-10-14T10:29+0500
2026-10-14T10:29+0500
иқтисод
иссиқхона
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0e/61167755_0:159:3078:1890_1920x0_80_0_0_8ccca3672ccefa0824215b6e79ed675f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда хонадонлардаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиши мумкин. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.Қайд этилишича, шахсий томорқалардаги иссиқхоналарни янгилашга кўмаклашиш бўйича алоҳида таклифлар тайёрланган.Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги хонадонларга “яшил” энергия манбалари ва самарали ускуналарни жорий этиш учун 100 миллион сўмгача грант ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.Янги “яшил” иссиқхона қуришга 300 миллион сўмгача, мавжудини қайта жиҳозлашга 150 миллион сўмгача имтиёзли кредит бериш назарда тутилмоқда. Иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада эҳтиёжманд оилалар учун экологик хавфсиз иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20261013/toshkentd-issiqxonalar-61143902.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0e/61167755_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_2cadcd79db2adf7adca39caa4793f6ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, иссиқхона, ўзбекистон
иқтисод, иссиқхона, ўзбекистон
Хонадонлардаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиши мумкин
Янги иссиқхона қуришга 300 млн сўмгача, мавжудини қайта жиҳозлашга эса 150 млн сўмгача имтиёзли кредит берилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда хонадонлардаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиши мумкин. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Қайд этилишича, шахсий томорқалардаги иссиқхоналарни янгилашга кўмаклашиш бўйича алоҳида таклифлар тайёрланган.
“Хусусан, 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш, айланмадан олинадиган солиқдан озод қилиш ҳамда энергия тежамкор тизимлар истеъмол қилган электр энергияси харажатининг ярмини қоплаш таклиф этилмоқда”, - дейилган хабарда.
Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги хонадонларга “яшил” энергия манбалари ва самарали ускуналарни жорий этиш учун 100 миллион сўмгача грант ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Янги “яшил” иссиқхона қуришга 300 миллион сўмгача, мавжудини қайта жиҳозлашга 150 миллион сўмгача имтиёзли кредит бериш назарда тутилмоқда. Иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада эҳтиёжманд оилалар учун экологик хавфсиз иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилган.