Тошкентдаги иссиқхоналарга кўмирдан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишАгрокомплекс "Сады Гиганта" в Новосибирской области
Агрокомплекс Сады Гиганта в Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2026
Oбуна бўлиш
Бунда иссиқхоналар сертификатланган иситиш қозонлари, чиқиндиларни тозалаш фильтрлари ва онлайн мониторинг тизимларини ўрнатиши шарт бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Тошкент ҳудудидаги иссиқхоналарга экологик тоза технологиялар асосида “яшил иссиқхоналар"га айланиш шарти билан фаолиятини давом эттиришга рухсат бериш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, иситиш тизимларига эга бўлган ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олган иссиқхоналарга табиий ва суюлтирилган газ, электр, геотермал ва қуёш энергияси ҳамда иссиқлик электр станцияларининг иккиламчи иссиқлик энергиясидан фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.
Бу энергия манбаларидан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳолларда иссиқхоналар кўмир ёқилғисидан фойдаланишга ҳам рухсат беришни таклиф қилмоқда.
Бунинг учун иссиқхоналар белгиланган стандартларга жавоб берадиган замонавий сертификатланган иситиш қозонлари, ифлослантирувчи моддаларни тозалаш ва фильтрлаш тизимлари ҳамда видеокузатув ускуналари билан жиҳозланиши керак.
Тегишли маълумотлар ва видеотасвирлар Экология қўмитаси ҳузуридаги Миллий экологик мониторинг марказига узатилади.
Ҳозир ишчи гуруҳ иссиқхона қозонхоналарининг фильтрлари учун хавфсиз ташлама стандартларини тасдиқлашга қаратилган ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган. Шунингдек, “яшил иссиқхоналар"га ўтадиган тадбиркорлар учун субсидия ва солиқ имтиёзлари пакетини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Экологик хавфсиз иситиш тизимлари билан жиҳозланмаган иссиқхоналарнинг пойтахт минтақасида фаолият юритишига қўйилган тақиқ эса сақланиб қолади.
Теплица - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни кўчириш бошланди
Янгиликлар лентаси
0