https://sputniknews.uz/20260703/toshkent-viloyatida-issiqxonalarni-kochirish-boshlandi-58787618.html
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни кўчириш бошланди
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни кўчириш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга иссиқхоналарни Сурхондарё вилоятида жойлашган "Сурхон-Агро" ЭИЗ ҳудудига кўчириш таклиф этилди. 03.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-03T10:23+0500
2026-07-03T10:23+0500
2026-07-03T10:23+0500
тошкент вилояти
экология
иссиқхона
газ
давлат экология қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/02/48696935_366:0:3715:1884_1920x0_80_0_0_dac6a5f6ea5cdb93ed0b577082a4435b.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш ишлари бошланди, деб хабар қилмоқда Экология қўмитаси. Хабарда айтилишига кўра, куз-қиш мавсумида кўплаб иссиқхоналар сунъий иситиш учун кўмир, мазут, автомобиль шиналари ва бошқа зарарли ёқилғи турларидан фойдаланган. Бу эса атмосфера ҳавосига белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдорда зарарли моддалар чиқарилишига сабаб бўлиб, нафақат атроф-муҳитга, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатган, фуқаролардан кўплаб асосли мурожаатлар келиб тушган.Махсус комиссия томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида зарарли ёқилғидан фойдаланган иссиқхоналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, ифлосланиш манбалари бартараф этилди. Натижада атмосфера ҳавоси сифатини маълум даражада яхшилашга эришилди.Шу билан бирга, тадбиркорларга иссиқхоналарни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган "Сурхон-Агро" ЭИЗ ҳудудига кўчириш таклиф этилди. Бунда ҳукумат томонидан тадбиркорларга кўчириш харжатлари, дастлабки муддатда ўзини тиклаб олиш учун имтиёзли кредитлар ва бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари таклиф этилди. Айни дамда Тошкент вилояти тадбиркорларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг иссиқхоналар сунъий иситиш тизимларидан узилади ва тегишли шартномалар бекор қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/02/48696935_784:0:3296:1884_1920x0_80_0_0_501cb3217a5067feb0dcfa60ae981a67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент вилояти, экология , иссиқхона, газ, давлат экология қўмитаси
тошкент вилояти, экология , иссиқхона, газ, давлат экология қўмитаси
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни кўчириш бошланди
Тадбиркорларга иссиқхоналарни Сурхондарё вилоятида жойлашган "Сурхон-Агро" ЭИЗ ҳудудига кўчириш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш ишлари бошланди, деб хабар қилмоқда Экология қўмитаси.
Махсус комиссия томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида жойлашган иссиқхоналарни демонтаж қилиш ҳамда уларни сунъий иситиш тизимларидан узиш ишлари бошланди, - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, куз-қиш мавсумида кўплаб иссиқхоналар сунъий иситиш учун кўмир, мазут, автомобиль шиналари ва бошқа зарарли ёқилғи турларидан фойдаланган. Бу эса атмосфера ҳавосига белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдорда зарарли моддалар чиқарилишига сабаб бўлиб, нафақат атроф-муҳитга, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатган, фуқаролардан кўплаб асосли мурожаатлар келиб тушган.
Махсус комиссия томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида зарарли ёқилғидан фойдаланган иссиқхоналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, ифлосланиш манбалари бартараф этилди. Натижада атмосфера ҳавоси сифатини маълум даражада яхшилашга эришилди.
Ушбу фактларни ҳисобга олган ҳолда, ҳамда 108-сонли Президент қарори 162-сонли Вазирлар Макамаси қарорлари асосида иссиқхоналарни сунъий иситиш тизимларидан узиш ишлари бошланди, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, тадбиркорларга иссиқхоналарни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган "Сурхон-Агро" ЭИЗ ҳудудига кўчириш таклиф этилди. Бунда ҳукумат томонидан тадбиркорларга кўчириш харжатлари, дастлабки муддатда ўзини тиклаб олиш учун имтиёзли кредитлар ва бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари таклиф этилди.
2028 йил 1 апрелга қадар "Сурхон-Агро" ҳудудига кўчириладиган иссиқхоналар учун уларни демонтаж қилиш, ташиш ҳамда қайта ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар ер майдонининг ҳар бир сотихи учун 500 минг сўмгача миқдорда бир марталик тартибда қоплаб берилади.
Айни дамда Тошкент вилояти тадбиркорларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг иссиқхоналар сунъий иситиш тизимларидан узилади ва тегишли шартномалар бекор қилинади.