"Ғишткўприк" чегара пости қарийб икки йиллик танаффусдан сўнг очилмоқда

© УзАПогранично-таможенный пост "Гишткуприк" возобновит работу 25 ноября 2026 г.
Погранично-таможенный пост Гишткуприк возобновит работу 25 ноября 2026 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
"Ғишткўприк" ("Жибек Жоли") ўтказиш пункти 25 ноябрь соат 16:00 дан фуқаролар ҳаракатланиши учун очилади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги "Ғишткўприк" ("Черняевка") божхона пости 25 ноябрь куни фаолиятини қайта тиклайди. Фуқароларни ўтказиш соат 16:00 дан бошланади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Ундан аввал Ўзбекистон ва Қозоғистон расмий делегациялари иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтади.
Мазкур чегара пости 2025 йил 5 февралда кенг кўламли реконструкция учун ёпилган эди. Дастлаб таъмирлаш ишларини тўрт ойда якунлаш режалаштирилган, бироқ постни қайта очиш муддати бир неча бор кечиктирилган.
Реконструкция давомида постнинг ўтказувчанлик қуввати сезиларли даражада оширилди.
ЎзА маълумотига кўра, "Ғишткўприк"нинг бир суткалик лойиҳавий қуввати 100 минг нафар йўловчи, 3 мингта енгил автомобиль ва 400 та автобусга етказилган.
Бундан ташқари:
пост ҳудуди 6 гектардан 9 гектарга кенгайтирилди;
назорат йўлаклари сони 4 тадан 18 тага оширилди;
автомобиллар тўхташ жойлари 20 тадан 200 тага кўпайтирилди;
енгил автомобиллар учун "яшил" ва "қизил" йўлаклар ташкил этилди;
автомобилларни текшириш учун "Z-портал" сканер мажмуаси ўрнатилди.
Қозоғистон томонидаги "Жибек жоли" ўтказиш пункти ҳам модернизация қилинди. У кунига 70 минг нафар йўловчи ва 2 мингта енгил автомобилга хизмат кўрсатиш қувватига эга.
Едущие в Шахимардан граждане смогут пересечь границу в любое время - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Энди Шоҳимардон ва Сўхга борувчилар чегарадан исталган вақтда ўта олади
Янгиликлар лентаси
0