Энди Шоҳимардон ва Сўхга борувчилар чегарадан исталган вақтда ўта олади

© Таможенный комитетЕдущие в Шахимардан граждане смогут пересечь границу в любое время
Едущие в Шахимардан граждане смогут пересечь границу в любое время - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоятидаги “Фарғона”, “Оқ-Қия” ва “Сўх” чегара божхона постлари 1 октябрга қадар 24 соатлик иш режимига ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Эндиликда Шоҳимардон қишлоғи ва Сўх туманига дам олишга борувчилар чегара постларидан куннинг исталган вақтида ўтишлари мумкин. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Фарғона вилоятидаги “Фарғона” чегара божхона пости, Шоҳимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган “Оқ-Қия” божхона пункти ҳамда “Сўх” чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди.
Бунга қадар ушбу божхона масканлари фақат соат 06:00 дан 22:00 гача хизмат кўрсатган.
Ўтказиш пунктлари иш режимидаги ўзгариш ёзги сайёҳлик мавсумида чегарадан ўтаётган фуқаролар учун қулайлик яратишга қаратилган.
Янги тартиб 2026 йил 1 октябрга қадар амал қилади.
Бу тартиб Қурбон ҳайити арафасида 5 кунлик дам олишни режалаштираётганлар учун айниқса қулайлик яратади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2026
Мирзиёев Сўх туманини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди
Янгиликлар лентаси
0