https://sputniknews.uz/20261122/uzbekistan-kochmas-mulk-xatlov-62215806.html
Ўзбекистонда 1,8 миллиондан ортиқ уй-жой ва бошқа кўчмас мулк хатловдан ўтказилди
Ўзбекистонда 1,8 миллиондан ортиқ уй-жой ва бошқа кўчмас мулк хатловдан ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 294 мингдан ортиқ объектга мулк ва ижара ҳуқуқлари эътироф этилди. Кадастр агентлиги 1,3 млн кўчмас мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтгани, 885 мингдан зиёд паспорт тайёрлангани ва рад жавоблари камайганини маълум қилди.
2026-11-22T15:24+0500
2026-11-22T15:24+0500
2026-11-22T16:34+0500
кадастр
кадастр агентлиги
уй
кўп квартирали уйлар
ер мулки
рақамли технологиялар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/95/14139596_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a89726b9f3191a42c7bdeca9bd2916cd.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 294 398 та кўчмас мулк объекти бўйича мулк ва ижара ҳуқуқлари тўлиқ эътироф этилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ўз фаолияти натижаларига оид маълумотида хабар берди.Агентлик маълумотига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонун доирасида 1 870 437 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилган.Шунингдек, "Эътироф" ахборот тизимига 1 107 973 та объект киритилган. Уларнинг 294 398 таси бўйича мулк ва ижара ҳуқуқлари тўлиқ эътироф этилган.Мазкур қонун белгиланган шартларга жавоб берадиган ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган биноларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тартибини белгилайди.Кадастр хизматлари бўйича натижаларКадастр агентлиги тизимида амалга оширилган бошқа ишлар ҳам рақамларда маълум қилинди.Жумладан:Агентлик маълумотига кўра, кадастр хизматларини кўрсатишда рад жавоблари сони 2,1 баробар камайган.35 мингдан ортиқ ер участкаси аукционга чиқарилдиЕр ресурсларини электрон ҳисобга олиш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилган.Хусусан, "YERELEKTRON" ахборот тизимига 71 048 та янги аниқланган ер участкаси киритилган. Уларнинг 35 582 таси аукционга чиқарилган.Бундан ташқари, "Кўп квартирали уйлар реестри" ахборот тизимида 1 226 та кўп қаватли уйдаги 83 450 та квартирага оид маълумотлар рақамлаштирилган.91 мингдан ортиқ мурожаат жойида ҳал қилиндиДавлат хизматлари марказларида аҳолига кадастр масалалари бўйича ёрдам бериш мақсадида 206 та "Кадастр маслаҳат бурчаги" ташкил этилган.Кадастр агентлиги мазкур чора-тадбирлар аҳолига кўрсатиладиган хизматларни соддалаштириш, ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилганини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260923/uy-joy-kadastr-video-60671770.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/95/14139596_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e1acba5e4f97dc9dab20998893a32738.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кадастр, кадастр агентлиги, уй, кўп квартирали уйлар, ер мулки, рақамли технологиялар, жамият
кадастр, кадастр агентлиги, уй, кўп квартирали уйлар, ер мулки, рақамли технологиялар, жамият
Ўзбекистонда 1,8 миллиондан ортиқ уй-жой ва бошқа кўчмас мулк хатловдан ўтказилди
15:24 22.11.2026 (янгиланди: 16:34 22.11.2026) Ўзбекистонда қарийб 294,4 минг объектга мулк ва ижара ҳуқуқлари эътироф этилди. Кадастр агентлиги натижаларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 294 398 та кўчмас мулк объекти бўйича мулк ва ижара ҳуқуқлари тўлиқ эътироф этилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ўз фаолияти натижаларига оид маълумотида
хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонун доирасида 1 870 437 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилган.
Шундан 1 814 650 таси "UZKAD" электрон тизимига ўтказилган. Республика бўйича 767 та маҳаллада хатлов ишлари тўлиқ якунланган.
Шунингдек, "Эътироф" ахборот тизимига 1 107 973 та объект киритилган. Уларнинг 294 398 таси бўйича мулк ва ижара ҳуқуқлари тўлиқ эътироф этилган.
Мазкур қонун белгиланган шартларга жавоб берадиган ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган биноларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тартибини белгилайди.
Кадастр хизматлари бўйича натижалар
Кадастр агентлиги тизимида амалга оширилган бошқа ишлар ҳам рақамларда маълум қилинди.
1 328 234 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилди;
885 671 та кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти шакллантирилди;
42 409 355 гектар ер майдонининг "UZKAD" тизимида электрон харитаси яратилди;
8 087 712 та архив ҳужжати рақамлаштирилди.
Агентлик маълумотига кўра, кадастр хизматларини кўрсатишда рад жавоблари сони 2,1 баробар камайган.
35 мингдан ортиқ ер участкаси аукционга чиқарилди
Ер ресурсларини электрон ҳисобга олиш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан, "YERELEKTRON" ахборот тизимига 71 048 та янги аниқланган ер участкаси киритилган. Уларнинг 35 582 таси аукционга чиқарилган.
Бундан ташқари, "Кўп квартирали уйлар реестри" ахборот тизимида 1 226 та кўп қаватли уйдаги 83 450 та квартирага оид маълумотлар рақамлаштирилган.
91 мингдан ортиқ мурожаат жойида ҳал қилинди
Давлат хизматлари марказларида аҳолига кадастр масалалари бўйича ёрдам бериш мақсадида 206 та "Кадастр маслаҳат бурчаги" ташкил этилган.
Агентлик маълумотига кўра, ушбу бурчаклар орқали 91 032 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинган ва уларнинг рад этилишининг олди олинган.
Кадастр агентлиги мазкур чора-тадбирлар аҳолига кўрсатиладиган хизматларни соддалаштириш, ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилганини таъкидлади.