Уй-жой хариди, ҳужжатсиз уй ва қўшимча қурилиш: кадастр бўйича нималарни билиш керак

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Кадастр агентлиги уй-жой харид қилишдан олдин нималарни текшириш, ҳужжатсиз уйлар ва қўшимча қурилган объектларни расмийлаштириш тартибини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистонда кадастр соҳасидаги мурожаатларнинг катта қисми ҳужжатларни расмийлаштириш ва хатлов қачон ўтказилишини аниқлаш билан боғлиқ. Бу ҳақда Кадастр агентлиги марказий аппарати масъул ходими Баҳодир Мадиёров Sputnik Ўзбекистонга маълум қилди.
ЎРҚ-937-сон қонун доирасида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган объектларни хатловдан ўтказиш ҳар йилги режа-жадвал асосида амалга оширилади. Шу боис фуқаролар яшайдиган ҳудуддаги хатлов белгиланган муддатда ўтказилади.
Мадиёровнинг айтишича, уй-жой ёки бошқа кўчмас мулкни харид қилишдан олдин Давреестр орқали объект давлат рўйхатидан ўтган-ўтмагани, унга тақиқ ёки бошқа чекловлар қўйилган-қўйилмаганини текшириш мумкин.
937-сон қонун ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки умуман мавжуд бўлмаган айрим ер участкалари ва улардаги биноларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш имконини беради. Қонун бундай ҳолатларнинг саккиз тоифасини қамраб олади.
Агар кадастр ҳужжати мавжуд хонадон ҳудудида қўшимча бино ёки иншоот қурилса, уни расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда тегишли рухсат ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилиб, объект фойдаланишга қабул қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга оид батафсил маълумотларни Sputnik Ўзбекистон видеосида кўришингиз мумкин.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по организации деятельности Агентства по кадастру - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2026
Кадастрда 10–15 кунлик жараён бир неча сонияга қисқариши мумкин
Янгиликлар лентаси
0