Кадастрда 10–15 кунлик жараён бир неча сонияга қисқариши мумкин

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по организации деятельности Агентства по кадастру
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по организации деятельности Агентства по кадастру - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2026
Oбуна бўлиш
Кадастр хизматларини соддалаштириш, ортиқча аризаларни қисқартириш ва рўйхатдан ўтказишни онлайн шаклга ўтказиш таклиф қилинди
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Кадастр агентлиги фаолиятини янгича ташкил этиш ва аҳоли ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатишни соддалаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи ярмида кадастр хизматларидан фойдаланиш бўйича 1 миллиондан ортиқ ариза келиб тушган. Уларнинг 330 мингтаси ёки 30 фоизи рад этилган. Яъни амалда ҳар учта аризадан бири қаноатлантирилмаган.
Битта масалани ҳал қилиш учун фуқаролар бир неча марта ариза топшириб, ҳар бири учун алоҳида тўлов қилмоқда. Масалан, ҳовлини ака-ука ўртасида бўлиш учун тўртта, меросни уч қисмга ажратиш учун эса олтита ариза талаб этилади.
Ҳар бир ариза туман, вилоят ва республика даражасида 30–50 та босқичда кўриб чиқилиб, жараён ўртача 15–20 кун давом этмоқда.
Тақдимотда Кадастр агентлиги ва Кадастр палатасининг ҳудудларда алоҳида тузилмалар сифатида ишлаши, тизимнинг амалда икки раҳбар томонидан бошқарилаётгани ҳам танқид қилинди.
Кадастр хизматларини босқичма-босқич қуйи бўғинга тушириш, ҳудудий бўлинмалар ваколатларини кенгайтириш ҳамда республика даражасидаги ходимларнинг камида 30 фоизини туманларга ўтказиш таклиф этилди.
Шунингдек, республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ҳамда хизмат кўрсатиш тузилмаларини бирлаштириш режалаштирилмоқда.
Ўзгаришлар даврида аҳоли сарсон бўлмаслиги учун бир ҳафта ичида "Кадастр маслаҳат бурчаги" ва "Тезкор кадастр" хизматларини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
Агентлик фаолиятини "битта ариза — битта тўлов" тамойили асосида ташкил этиш таклиф қилинди. Кўчмас мулкка ҳуқуқ пайдо бўлиши билан ариза автоматик шакллантирилиб, проактив хизмат кўрсатилади.
Барча кадастр хизматларини битта ариза асосида кўрсатиш орқали йилига 200 мингта ортиқча мурожаатни қисқартириш кўзда тутилган.
Кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ онлайн шаклга ўтказилиб, йилига 500 мингта аризани ҳозирги 10–15 кун ўрнига бир неча сонияда расмийлаштириш имконияти яратилади.
Бундан ташқари, ноқонуний қурилиш ихтиёрий бартараф этилганда жавобгарликни енгиллаштириш, кўчмас мулк ҳуқуқини белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказмаган шахсларга эса биринчи марта жарима ўрнига огоҳлантириш бериш таклиф этилди.
Строительство жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Кўчмас мулк нархини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0