Қанотсиз парвоз: Самарқандда ҳаво гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати ўтмоқда

© Комитет по туризмуВ Самарканде проходит чемпионат мира по воздушной гимнастике
В Самарканде проходит чемпионат мира по воздушной гимнастике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2026
Oбуна бўлиш
Самарқандда етти мамлакат гимнастикачилари ҳавода мураккаб машқлар бажармоқда. Чемпионатда 181 та чиқиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Самарқандда ҳаво-куч гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, АҚШ, Бразилия, Туркия ва Қозоғистондан келган спортчилар ўз маҳоратини намойиш этмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бир неча метр баландликда гимнастикачилар махсус ҳалқалар, мато тасмалар, камарлар, арқонлар ва пилонларда мураккаб акробатик машқларни бажармоқда. Уларнинг чиқишларида куч, эгилувчанлик, мувозанат ва нафосат уйғунлашган.
Спортчилар якка тартибда ва жуфтликда беллашмоқда. Мусобақалар икки йўналишда — спорт ва бадиий йўналишларда ўтказилмоқда. Спорт йўналишида машқларнинг техник мураккаблиги ва бажарилиш маҳорати, бадиий йўналишда эса ҳаракатларнинг мусиқа билан уйғунлиги ва ижро нафосатига эътибор қаратилади.
Чемпионатда турли ёшдаги гимнастикачилар иштирок этмоқда. Улар орасида етти ёшли болалар ҳам, 40 ёшдан ошган тажрибали спортчилар ҳам бор.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, икки кунлик мусобақада жами 181 та чиқиш режалаштирилган.
21–22 ноябрь кунлари ўтказилаётган жаҳон чемпионати Бутунжаҳон ҳаво-куч атлетикаси федерацияси (GAPAF) томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилган.
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, мусобақа муносабати билан Самарқандга 300 нафардан ортиқ хорижий меҳмон ташриф буюрган. Улар орасида спортчилар, мураббийлар ва делегациялар вакиллари бор.
В Ташкенте стартовал этап Кубка мира по художественной гимнастике.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2026
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0