https://sputniknews.uz/20261122/mexico-fbi-narkobaron-qolga-olinish-62207466.html
Мексикада ФҚБ 5 млн доллар ваъда қилган наркобарон қўлга олинди: 11 киши ҳалок бўлди
Мексикада ФҚБ 5 млн доллар ваъда қилган наркобарон қўлга олинди: 11 киши ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Мексикада ФҚБнинг энг кўп қидирилаётган 10 жиноятчисидан бири — "Эль Чапо Исидро" қўлга олинди. Операцияда 11 киши ҳалок бўлди. АҚШ унинг учун 5 млн доллар ваъда қилган. У машҳур "Эль Чапо" Гусманнинг рақиби бўлган.
2026-11-22T10:19+0500
2026-11-22T10:19+0500
2026-11-22T10:26+0500
жиноятчи
қамоқ
ақш
наркотик
мексика
қурол-яроғ
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/16/62207682_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_be88ab5bf7034c4dbf2f65935a643cca.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Мексикада АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) энг кўп қидираётган ўн жиноятчидан бири — Фаусто Исидро Меса Флорес қўлга олинди. "Эль Чапо Исидро" лақаби билан танилган наркобаронни ушлаш операцияси 11 кишининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.Операция 20 ноябр куни Мексиканинг Синалоа штатидаги Гуасаве шаҳрида ўтказилди. Махсус кучлар наркобарон яширинган уйни қуршаб олганида, қуролли шахслар қаршилик кўрсатди. Тўқнашувларда етти нафар гумонланувчи ва тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Яна саккиз киши қўлга олинди.Наркобароннинг қўлга олиниши ортидан Гуасаведа отишмалар ва тартибсизликлар бошланди. Жиноий гуруҳ аъзолари йўлларни тўсиб, автомобилларга ўт қўйди. Айрим аҳоли вакиллари отишмалардан дўконларда яширинишга мажбур бўлди. Қўлга олинганлар ҳарбий самолётда Мехикога олиб кетилди.АҚШ Давлат департаменти Меза Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион долларгача мукофот ваъда қилган эди.У 2025 йил февралда ФҚБнинг энг кўп қидирилаётган ўн жиноятчи рўйхатига киритилган.АҚШ тергов органлари маълумотларига кўра, у бошқарган ташкилот йигирма йил давомида АҚШга катта миқдорда кокаин, героин, метамфетамин ва бошқа гиёҳванд моддаларни етказиб бериш билан шуғулланган.Икки "Эль Чапо"нинг рақобатиҚўлга олинган Фаусто Исидро Меза Флоресни машҳур наркобарон Хоакин "Эль Чапо" Гусман билан адаштирмаслик керак. Улар бир хил лақаб билан танилган бўлса-да, аслида рақиб бўлган.Меза Флорес дастлаб Белтран Лейва наркокартели сафида фаолият юритган. 2008 йилда ушбу картель ва Гусман бошқарган Синалоа картели ўртасидаги иттифоқ бузилиб, қуролли рақобат бошланган. Кейинчалик Меза Флорес ўз жиноий гуруҳини ташкил этган.Хоакин Гусман эса 2017 йилда АҚШга экстрадиция қилинган ва 2019 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.Бироқ хавфсизлик бўйича айрим экспертлар наркокартель раҳбарларининг ҳибсга олиниши жиноий гуруҳлар ўртасида ҳудудлар учун янги курашни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
https://sputniknews.uz/20260823/surxondaryo-tort-kishi-ushlanish-59896575.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/16/62207682_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_8c451f7c645193d0d9cd754feceb3130.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиноятчи, қамоқ, ақш, наркотик, мексика, қурол-яроғ, дунё янгиликлари
жиноятчи, қамоқ, ақш, наркотик, мексика, қурол-яроғ, дунё янгиликлари
Мексикада ФҚБ 5 млн доллар ваъда қилган наркобарон қўлга олинди: 11 киши ҳалок бўлди
10:19 22.11.2026 (янгиланди: 10:26 22.11.2026) Мексикада АҚШ унинг қўлга олинишига ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган наркобарон ушланди. Операцияда 11 киши ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Мексикада АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) энг кўп қидираётган ўн жиноятчидан бири — Фаусто Исидро Меса Флорес қўлга олинди. "Эль Чапо Исидро" лақаби билан танилган наркобаронни ушлаш операцияси 11 кишининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги
маълум қилди.
Операция 20 ноябр куни Мексиканинг Синалоа штатидаги Гуасаве шаҳрида ўтказилди. Махсус кучлар наркобарон яширинган уйни қуршаб олганида, қуролли шахслар қаршилик кўрсатди. Тўқнашувларда етти нафар гумонланувчи ва тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Яна саккиз киши қўлга олинди.
Меза Флорес билан бирга унинг ўринбосари ва жиноий ташкилотнинг молиявий ишларига масъул шахс ҳам ушланди. Ҳарбийлар йирик калибрли қуроллар, гранатомёт, гранаталар, гиёҳванд моддалар ва нақд пулларни мусодара қилди.
Наркобароннинг қўлга олиниши ортидан Гуасаведа отишмалар ва тартибсизликлар бошланди. Жиноий гуруҳ аъзолари йўлларни тўсиб, автомобилларга ўт қўйди. Айрим аҳоли вакиллари отишмалардан дўконларда яширинишга мажбур бўлди. Қўлга олинганлар ҳарбий самолётда Мехикога олиб кетилди.
АҚШ Давлат департаменти Меза Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион долларгача мукофот ваъда қилган эди.
У 2025 йил февралда ФҚБнинг энг кўп қидирилаётган ўн жиноятчи рўйхатига киритилган.
АҚШ тергов органлари маълумотларига кўра, у бошқарган ташкилот йигирма йил давомида АҚШга катта миқдорда кокаин, героин, метамфетамин ва бошқа гиёҳванд моддаларни етказиб бериш билан шуғулланган.
Меза Флоресга гиёҳванд моддалар савдоси, пул ювиш, қурол-яроғ билан боғлиқ жиноятлар ва наркотерроризм айбловлари қўйилган.
Икки "Эль Чапо"нинг рақобати
Қўлга олинган Фаусто Исидро Меза Флоресни машҳур наркобарон Хоакин "Эль Чапо" Гусман билан адаштирмаслик керак. Улар бир хил лақаб билан танилган бўлса-да, аслида рақиб бўлган.
Меза Флорес дастлаб Белтран Лейва наркокартели сафида фаолият юритган. 2008 йилда ушбу картель ва Гусман бошқарган Синалоа картели ўртасидаги иттифоқ бузилиб, қуролли рақобат бошланган. Кейинчалик Меза Флорес ўз жиноий гуруҳини ташкил этган.
Хоакин Гусман эса 2017 йилда АҚШга экстрадиция қилинган ва 2019 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.
Меза Флореснинг қўлга олиниши АҚШ ва Мексика махсус хизматлари ҳамкорлиги натижаси бўлди.
Бироқ хавфсизлик бўйича айрим экспертлар наркокартель раҳбарларининг ҳибсга олиниши жиноий гуруҳлар ўртасида ҳудудлар учун янги курашни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.