https://sputniknews.uz/20260823/surxondaryo-tort-kishi-ushlanish-59896575.html
Сурхондарёда опий ва гашиш савдоси билан боғлиқ тўрт киши ушланди
Сурхондарёда опий ва гашиш савдоси билан боғлиқ тўрт киши ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва Термиз шаҳрида ўтказилган учта тезкор тадбирда 3 кг дан ортиқ опий ва гашиш мусодара қилиниб, тўрт киши ушланди.
2026-08-23T12:33+0500
2026-08-23T12:33+0500
2026-08-23T12:34+0500
гиёҳванд моддалар
наркотик моддалар
ўзбекистон
жиноят кодекси
термиз
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0c/20463014_26:0:1276:703_1920x0_80_0_0_371e66ee0f604bf4fde6295743b6fcc1.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Сурхондарё вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари томонидан жами 3 кг дан ортиқ опий ва гашиш мусодара қилинди.Тумандаги бошқа тезкор тадбирда 1986 ва 1966 йилларда туғилган икки нафар фуқаро 491 грамм гашишни шартли харидорга 85 млн сўмга сотаётган вақтда ушланди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.Яна бир ҳолат Термиз шаҳрида қайд этилди. Афғонистоннинг 2003 йилда туғилган фуқароси “Термиз халқаро савдо маркази” ҳудудида 506 грамм опийни шартли харидорга 2,5 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинди.ДХХ маълумотига кўра, у гиёҳвандлик воситасини Афғонистондан яширинча олиб ўтишда ўз танасидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланган.Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260723/tashkent-narkotik-tarqatish-ukraine-fuqaro-59215040.html
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0c/20463014_182:0:1119:703_1920x0_80_0_0_7f0d08fbd0bed4923376e2dc99126512.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гиёҳванд моддалар, наркотик моддалар, ўзбекистон, жиноят кодекси, термиз, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
гиёҳванд моддалар, наркотик моддалар, ўзбекистон, жиноят кодекси, термиз, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
Сурхондарёда опий ва гашиш савдоси билан боғлиқ тўрт киши ушланди
12:33 23.08.2026 (янгиланди: 12:34 23.08.2026) Сурхондарёда ўтказилган учта тезкор тадбирда 3 кг дан ортиқ опий ва гашиш мусодара қилиниб, тўрт киши ушланди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Сурхондарё вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати
хабар берди.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари томонидан жами 3 кг дан ортиқ опий ва гашиш мусодара қилинди.
Денов туманида 1980 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган шахснинг уйи кўздан кечирилди. У ердан сотиш мақсадида сақланаётган 1 кг 7 грамм опий ва 998 грамм гашиш топилди.
Тумандаги бошқа тезкор тадбирда 1986 ва 1966 йилларда туғилган икки нафар фуқаро 491 грамм гашишни шартли харидорга 85 млн сўмга сотаётган вақтда ушланди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.
Яна бир ҳолат Термиз шаҳрида қайд этилди. Афғонистоннинг 2003 йилда туғилган фуқароси “Термиз халқаро савдо маркази” ҳудудида 506 грамм опийни шартли харидорга 2,5 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинди.
ДХХ маълумотига кўра, у гиёҳвандлик воситасини Афғонистондан яширинча олиб ўтишда ўз танасидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланган.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.