Тошкентдаги дзюдо бўйича ёшлар ЖЧ: Россия биринчи, Ўзбекистон бешинчи

© Федерация дзюдо УзбекистанаВ Ташкенте завершились одиночные соревнования молодежного чемпионата мира по дзюдо
В Ташкенте завершились одиночные соревнования молодежного чемпионата мира по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия ёшлар ўртасидаги дзюдо жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида ғолиб бўлди, Ўзбекистон эса бешинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Тошкентда дзюдо бўйича 21 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунланди. Россия терма жамоаси биринчи, Ўзбекистон эса бешинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар берди.
Россиялик дзюдочилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Туркия (2 та олтин, 1 та кумуш), учинчи ўринни Франция (2 та олтин, 1 та бронза) эгаллади.
Дзюдо ватани Япония 8 та медаль жамғарганига қарамай, олтин медаллар сони бўйича тўртинчи бўлди. Ўзбекистон эса биттадан олтин, кумуш ва бронза медали билан кучли бешликдан жой олди.
Ўзбекистон терма жамоасининг совриндорлари:
Муҳаммаджон Машарипов (60 кг гача) — олтин;
Саъдулла Равшанов (81 кг гача) — кумуш;
Фазлиддин Рафиков (100 кг дан юқори) — бронза.
Халқаро дзюдо федерацияси маълумотига кўра, Машарипов финалда америкалик Жонатан Янг билан кескин беллашув ўтказган. Қўшимча вақтнинг 7 дақиқа 48 сонияси ўтгач, рақиб учинчи огоҳлантиришни олган ва ғалаба ўзбекистонлик спортчига насиб этган.
Равшанов эса финалда россиялик Ярослав Бунаковга қарши баҳсда дастлаб ҳисобда олдинга чиққан, бироқ рақиби иппон усули билан ғалаба қозонган.
Рафиков бронза медали учун беллашувда туркиялик Маҳмутжон Маденни тахминан бир ярим дақиқада иппон билан мағлуб этган.
19–21 ноябрь кунлари ўтказилган яккалик баҳсларида 78 мамлакатдан 574 нафар дзюдочи қатнашди. Ўзбекистон ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига илк бор мезбонлик қилмоқда.
22 ноябрь куни мусобақа аралаш жамоавий беллашувлар билан давом этади. Унда 16 мамлакат терма жамоаси иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев принял президента Международной федерации дзюдо Мариуса Визера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0