Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял президента Международной федерации дзюдо Мариуса Визера
Шавкат Мирзиёев принял президента Международной федерации дзюдо Мариуса Визера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Oбуна бўлиш
Учрашувда мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш ҳамда спорт тиббиёти соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўсмирлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати муносабати билан мамлакатда бўлиб турган Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визерни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда ушбу нуфузли федерация билан миллий дзюдо мактабини ривожлантириш ва ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Тошкент жаҳоннинг нуфузли дзюдо марказларидан бирига айланиб бораётгани таъкидланди. Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда 4 минг нафардан зиёд спортчи иштирокида 10 та халқаро мусобақа ўтказилди. Жорий йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати эса илк бор Ўзбекистонда ташкил этилмоқда.
Мариус Визер мамлакатда спортни ривожлантириш ва ёшларни спортга кенг жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Ўзбекистонда йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш, миллий терма жамоани Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёрлаш, мамлакатда яратилган замонавий спорт инфратузилмаси негизида спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш ҳамда спорт тиббиёти соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 19-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади. Унда 78 та мамлакатдан 600 нафарга яқин ёш спортчи беллашмоқда. Мусобақаларга хорижий мамлакатларнинг юқори даражадаги делегациялари ҳам келган.
Дзюдоист из Узбекистана Муроджон Йулдошев в категории до 81 кг завоевал серебро на Гран-при в столице Хорватии Загребе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Хорватияда кумуш медаль олди
Янгиликлар лентаси
0