Ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Хорватияда кумуш медаль олди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаДзюдоист из Узбекистана Муроджон Йулдошев в категории до 81 кг завоевал серебро на Гран-при в столице Хорватии Загребе
Дзюдоист из Узбекистана Муроджон Йулдошев в категории до 81 кг завоевал серебро на Гран-при в столице Хорватии Загребе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Oбуна бўлиш
Загребда ўтаётган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳозирча иккита медаль бор.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган Гран-при турнирида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
81 кг гача вазн тоифасида иштирок этган Йўлдошев финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда у канадалик Франсуа Готье Драпога қарши татамига чиқди.
Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади. Қўшимча вақтда канадалик дзюдочи "юко" баҳосини қўлга киритиб, ғалаба қозонди. Йўлдошев эса мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
13–15 ноябрь кунлари ўтказилаётган мазкур халқаро турнирда 66 давлатдан 462 нафар дзюдочи иштирок этмоқда. Халқаро дзюдо федерацияси тақвимига киритилган ушбу мусобақада спортчилар медаллар билан бирга жаҳон рейтинги очколари учун ҳам курашмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада беш нафар спортчи билан қатнашмоқда. Улар орасида Париж Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ва жаҳон чемпиони Давлат Бобонов ҳам бор.
Аввалроқ Диёра Келдиёрова 52 кг гача вазн тоифасида бронза медални қўлга киритган эди. У учинчи ўрин учун баҳсда франциялик Бландин Понтни мағлуб этди ва жаҳон рейтинги учун 350 очко олди.
Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдочилари Загребда ҳозирча битта кумуш ва битта бронза медалга сазовор бўлди.
Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова завоевала бронзу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2026
Дзюдо: Диёра Келдиёрова Загребдаги Гран-прида “бронза” олди
Янгиликлар лентаси
0