Дзюдо: Диёра Келдиёрова Загребдаги Гран-прида “бронза” олди

© Федерации дзюдо УзбекистанаZagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова завоевала бронзу
Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова завоевала бронзу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2026
Oбуна бўлиш
Загребдаги муваффақиятли иштирок спортчига 350 рейтинг очкосини ҳам тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган Гран-при туркумидаги мусобақада бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар берди.
Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони 52 кг гача бўлган вазн тоифасида мусобақада ярим финалга қадар етиб борди. Бироқ у Венгрия вакилига мағлуб бўлиб, финалга йўлланма ола олмади.
Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Келдиёрова Франция вакиласини мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медали совриндорига айланди.
Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини қайта тиклаган Келдиёрова IJF рейтингида 97-поғонадан жой олган. Загребдаги муваффақиятли иштирок унга 350 рейтинг очкосини ҳам тақдим этди. Бу дзюдочи учун ўзи қатнашган охирги учта турнирдаги иккинчи медаль бўлди. Келдиёрова Қозоғистондаги мусобақада чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.
Дзюдо-клуб Диёры Келдиёровой признан лучшим проектом по версии IJF - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2026
IJF Диёра Келдиёрова очган дзюдо клубини "Энг яхши болалар лойиҳаси" деб топди
Янгиликлар лентаси
0