Захарова: Европа Киев қўли билан Украинани туб аҳолидан “тозаламоқчи”

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишМария Захарова
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Oбуна бўлиш
Ғарб вақти-вақти билан ёруғ келажак ҳақидаги навбатдаги қуруқ ваъдалар билан Украинани лақиллатяпти, дея ҳисоблайди Россия ТИВ расмий вакили.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ғарб Киев ҳукумати орқали ҳаракат қилиб, Украина ҳудудини маҳаллий аҳолидан “тозалаш”га интилмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

"Украинага Ғарбда восита, шунчаки халажой сифатида қаралган ва шундай муносабатда бўлишда давом этишмоқда. Вақти-вақти билан ёруғ келажак ҳақидаги навбатдаги ваъдалар кўринишидаги аллақандай юмшоқ ва момиқ нарсалар билан лақиллатишади. Кейин эса Украина фуқароларини йўқ қилиш учун ҳамма нарсани шафқатсизларча қилишади”, – деди Захарова.

Россия ТИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, Ғарб буни Владимир Зеленский қўли билан қиляпти.
"Биринчи навбатда улар украиналикларни ўлдиришади, Украинани унинг туб аҳолисидан “тозалашади” – ахир Ғарб буни қиляпти”, - деди у.
Национальный флаг Украины и монумент Родина-мать в Киеве в воскресенье, 13 февраля 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Азаров: Украина 32 млн аҳолисини йўқотди, бу СССРнинг урушдаги йўқотишларидан кўп
Янгиликлар лентаси
0