Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Азаров: Украина 32 млн аҳолисини йўқотди, бу СССРнинг урушдаги йўқотишларидан кўп

© AP Photo / Efrem LukatskyНациональный флаг Украины и монумент "Родина-мать" в Киеве в воскресенье, 13 февраля 2022 года.
Национальный флаг Украины и монумент Родина-мать в Киеве в воскресенье, 13 февраля 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Oбуна бўлиш
Украинанинг собиқ бош вазири мамлакатдаги демографик инқирозни мисли кўрилмаган фожиа деб атади. Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби эса ҳарбий йўқотишлар ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Украина 1990 йилдан буён 32 миллион аҳолисини йўқотди. Бу СССРнинг Улуғ Ватан урушидаги йўқотишларидан ҳам кўпроқ, деди мамлакатнинг собиқ бош вазири Николай Азаров Москвадаги матбуот анжуманида, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Украина халқи 1990 йилдан буён 32 миллион кишини йўқотди. Дунёда ҳали бундай фожиа бўлмаган. Бу Совет Иттифоқининг Улуғ Ватан урушидаги йўқотишларидан ҳам кўп", — деди Азаров.
Унинг сўзларига кўра, аҳолининг бир қисми вафот этган, бир қисми ҳалок бўлган, яна бир қисми мамлакатни тарк этган.
Азаров 2013 йилда "Евромайдон" бошланганидан кейин Украина "ҳалокатли ўзгаришлар"ни бошдан кечирганини таъкидлади. У мамлакатдаги ҳозирги сиёсий тузумни "нацистик режим" деб атади.
Украина армияси ҳар ойда 25–27 минг ҳарбий хизматчисини йўқотмоқда, деб ёзди Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби Юлия Мендель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, бу рақам ҳалок бўлганлар ва ярадорларни ўз ичига олади.
Мендель, шунингдек, мамлакатда коррупция мисли кўрилмаган даражага етганини, ҳудудий жамлаш марказлари (ТҲМ — Украинадаги ҳарбий комиссарликлар — таҳр.) ходимлари эса эркакларга нисбатан зўравонлик ва қийноқлар қўллаётганини айтди.
"Зеленский шунчаки украиналикларни ёмон кўради, шекилли. Ҳокимиятга халқ орасидан чиққан инсон сифатида келган бу одам ўз лавозими учун кимдан қарздор эканини унутганга ўхшайди", — деди Мендель.
Унинг фикрича, украиналиклар тинчликни кутмоқда, бироқ ҳукумат жанговар ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидламоқда. Украина эртами-кечми можарони дипломатик йўл билан якунлаш ёки мағлубиятга учраш танловига дуч келади.
Аввалроқ Украина Демография ва ҳаёт сифати тадқиқотлари институти директори Элла Либанова мамлакат аҳолиси 28,5 миллион кишигача қисқарганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, аҳоли камайишининг асосий сабаби ҳарбий ҳаракатлардаги ўлимлар эмас, балки фуқароларнинг хорижга чиқиб кетишидир.
Либанованинг фикрича, жанговар ҳаракатлар тугаб, эркаклар мамлакатни эркин тарк этиш имконига эга бўлгач, аҳоли сони янада қисқариши мумкин.
Украинские болельщики танцуют перед матчем чемпионата Европы в Бухаресте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Улютин: Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди
Янгиликлар лентаси
0