https://sputniknews.uz/20260510/ukraine-aholi-kamayish-57486771.html
Улютин: Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди
Улютин: Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди
Sputnik Ўзбекистон
Денис Улютин Украина назоратидаги ҳудудларда 22–25 млн киши яшаётганини айтди. Аввалроқ мамлакатда ўлим туғилишдан 300 мингга кўп экани хабар қилинган.
2026-05-10T17:30+0500
2026-05-10T17:30+0500
2026-05-10T17:30+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
демографик кўрсаткичлар
умумий аҳоли сони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19369208_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_7f527f9b7c10bce6c7f99d413b9ae35b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Украина назоратидаги ҳудудларда ҳозир тахминан 22–25 миллион киши яшамоқда. Бу ҳақда Украина ижтимоий сиёсат, оила ва бирлик вазири Денис Улютин маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Аввалроқ Миграция сиёсати офиси раҳбари Василий Воскобойник мамлакатда ҳар йили вафот этаётганлар сони туғилаётганлардан тахминан 300 мингга кўп эканини маълум қилган эди. Украина ОАВлари маълумотига кўра, Улютин 1991 йилда мамлакат аҳолиси қарийб 48 миллион киши бўлганини, 2022 йилда эса бу кўрсаткич тахминан 41 миллион кишини ташкил этганини айтган. Вазир ҳозир Украина ҳукумати назоратидаги ҳудудларда 22–25 миллион киши яшаётганини “фалокат” деб атаган.РИА Новости ёзишича, шу фонда Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий мобилизация яна 90 кунга узайтирилган. Нашр маълумотига кўра, Украинада ҳарбий ҳолат 2022 йил февраль ойидан бери амал қилмоқда ва бу унинг 19-марта узайтирилиши бўлди.
https://sputniknews.uz/20260405/ukraine-safarbarlik-demografiya-inqiroz-56726033.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19369208_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2855be0e402f1992c582c4e3b9b9c97a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, демографик кўрсаткичлар, умумий аҳоли сони
дунё янгиликлари, демографик кўрсаткичлар, умумий аҳоли сони
Улютин: Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди
Украина вазири Денис Улютин мамлакат назоратидаги ҳудудларда аҳоли сони 22–25 миллион кишигача камайганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Украина назоратидаги ҳудудларда ҳозир тахминан 22–25 миллион киши яшамоқда. Бу ҳақда Украина ижтимоий сиёсат, оила ва бирлик вазири Денис Улютин маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
“Украина аҳолиси ҳозирда тахминан 22–25 млн кишини ташкил этади”, — деди Украина ижтимоий сиёсат вазири Денис Улютин.
Аввалроқ Миграция сиёсати офиси раҳбари Василий Воскобойник мамлакатда ҳар йили вафот этаётганлар сони туғилаётганлардан тахминан 300 мингга кўп эканини маълум қилган эди.
Украина ОАВлари маълумотига кўра, Улютин 1991 йилда мамлакат аҳолиси қарийб 48 миллион киши бўлганини, 2022 йилда эса бу кўрсаткич тахминан 41 миллион кишини ташкил этганини айтган. Вазир ҳозир Украина ҳукумати назоратидаги ҳудудларда 22–25 миллион киши яшаётганини “фалокат” деб атаган.
Мамлакатдаги демографик вазият ҳарбий ҳаракатлар, миграция, туғилиш даражасининг пасайиши ва аҳолининг қариши фонида оғирлашган. CNN маълумотларига таянган UNN хабарида Украина туғилиш кўрсаткичи бир аёлга бир фарзанддан ҳам пастга тушгани, миллионлаб одамлар эса хорижда қолаётгани қайд этилган.
РИА Новости ёзишича, шу фонда Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий мобилизация яна 90 кунга узайтирилган. Нашр маълумотига кўра, Украинада ҳарбий ҳолат 2022 йил февраль ойидан бери амал қилмоқда ва бу унинг 19-марта узайтирилиши бўлди.