Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украиналиклар Ғарбнинг қўллаб-қувватлаши ортида нима яширинганини тушуниши керак – Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин
Президент России Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия президентининг таъкидлашича, Ғарб давлатлари можаро томонларини "заифлаштириш, парчалаш, қисмларга ажратиш" ва кейин ўз иродасига бўйсундиришни хоҳлайди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Украиналиклар тушуниши лозим: Россия билан қарама-қаршиликда Ғарб Киев режимини шунчаки қўллаб-қувватламайди. У буни ўз манфаатларини кўзлаб, низо томонларини “заифлаштириш, парчалаш, гуруҳларга ажратиш” ва сўнгра ўз иродасига бўйсундириш учун қилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Эмир Кустурицага берган интервьюсида маълум қилди.
Путин Россия тарихи давомида рақиблар “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойили асосида ҳаракат қилиб, уни заифлаштиришга интилганига эътибор қаратди.
“Буни ҳамма тушуниши ва билиши керак, шу жумладан <...> ва бугунги Украина ҳудудида яшовчилар. Одамлар тушуниши керак: содир бўлаётган ҳамма нарса ва уларни қўллаб-қувватлаётганлар, жумладан, бугунги Россия билан қарама-қаршилик шароитида ҳам, буни Украина манфаатлари учун эмас, балки ўз манфаатлари учун - барчани заифлаштириш, парчалаш, таркибий қисмларга ажратиш ва ўз иродасига бўйсундириш мақсадида қилмоқда”, - деди Россия раҳбари.
Унинг таъкидлашича, СССР парчаланиб, Украина мустақилликка эришгандан сўнг у ерда депопуляция ва деиндустриализация юз берди, боз устига, ҳаммаси “сўнгги ҳафталардаги Россия Қуролли кучларининг жавоб зарбалари остида эмас”, балки “ўз-ўзидан” парчаланиб кетди.
“Нима учун? Чунки Украинада ҳокимиятни Украина ватанпарварлари эмас, миллатчилар эгаллаб олган. Маълумки, ватанпарварликнинг миллатчиликдан фарқи шундаки, ватанпарварлар ўз юртини севади, миллатчилар эса бошқа халқларни ёмон кўради. Фарқи ҳам шунда. Аммо бошқа халқларга бўлган бу нафрат билан узоққа бориб бўлмайди”, - дея таъкидлади Путин.
Россия раҳбари Украинадаги одамлар кенг маънода Россия билан бирлашишга интилишлари керак деб ҳисоблайди.
“Барчамиз, жумладан, бугунги Украина ҳудудида яшаётган одамлар ҳам бирлашишга интилишимиз керак. Ягона давлат доирасида бўлмаса ҳам, гап бу ҳақда эмас. Аммо сўзнинг энг кенг маъносидаги бирлашишга”, - деди Россия етакчиси.
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Захарова: Европа Киев қўли билан Украинани туб аҳолидан “тозаламоқчи”
Янгиликлар лентаси
0