Раҳмон ва Путин минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишВизит президента РФ Владимира Путина в Таджикистан
Визит президента РФ Владимира Путина в Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия ва Тожикистон етакчилари таҳдид ва хатарларга қарши курашиш масалаларига ҳам эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан минтақадаги вазият, таҳдид ва хатарларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, президентлар музокаралар чоғида “минтақадаги вазият, терроризм, экстремизм, радикализм кўринишлари, кибертаҳдидлар ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши каби хавфсизликка таҳдид ва таҳдидларга қарши кураш” масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
Раҳмон ва Путин минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Бундан ташқари, учрашувда етакчилар икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари, махсус хизматлари ва мудофаа идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни юқори баҳолади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Путин ва Раҳмон Душанбедаги музокараларда Россия ҳарбий базасининг республикада бундан буён ҳам бўлиши масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Раҳмон Путинга Афғонистон билан чегарадаги вазият ҳақида маълумот берди.
Тожикистонда Россиянинг 201-ҳарбий базаси жойлашган. Бу Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий объекти бўлиб, у Қуролли кучлар Марказий ҳарбий округи таркибига киради.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам подготовки к запланированным в Бухаре крупным международным мероприятиям - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Мирзиёев: террорчи ташкилотлар рақамли муҳитдан фойдаланаётгани жиддий ташвиш уйғотади
Янгиликлар лентаси
0