Ўзбекистон ва РФ касаба уюшмалари Янги йил учун қўшма сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовҚиш мавсумида кузатув майдончасидан Чорвоқ сув омборининг кўриниши.
Қиш мавсумида кузатув майдончасидан Чорвоқ сув омборининг кўриниши. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Oбуна бўлиш
Дастурларнинг мавзулари маданий, маърифий, гастрономик, соғломлаштириш йўналишларини ўз ичига олади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси Россия фуқаролари учун янги йил байрамларида махсус сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат Туризм қўмитаси вакили Улуғбек Асадуллаев РИА Новостига маълум қилди.
Унинг тушунтиришича, туризм дастурларини ишлаб чиқиш ёндашуви Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилмоқда.
“Бу Россия фуқароларининг қиш мавсумида, жумладан, туристик гуруҳлар таркибида Ўзбекистонга саёҳатларини ташкил этиш имкониятларини кенгайтиради,” - деди Асадуллаев.
Ишлаб чиқилган дастурларнинг мавзулари маданий, маърифий, гастрономик, соғломлаштириш йўналишларини ўз ичига олади.
“25-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун яна бир майдон бўлади”, - дея қўшимча қилди Туризм қўмитаси вакили.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 11,6 миллион нафар чет эл фуқароси келди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,9 миллион нафарга ёки 19,4 фоизга кўп.
Туристларнинг асосий қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келган. Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан жами 8,4 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган.
Россиядан келган туристлар сони эса 1,1 миллион нафардан ошди. Бу 2025 йилнинг барча 12 ойидаги кўрсаткичдан ҳам юқори.
Семейное путешествие по Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
Россияликларга Ўзбекистонда оилавий дам олиш учун махсус дастурлар таклиф этилади
Янгиликлар лентаси
0