https://sputniknews.uz/20260819/rossiyaliklar-uzbekistan-maxsus-dasturlar-59788219.html
Россияликларга Ўзбекистонда оилавий дам олиш учун махсус дастурлар таклиф этилади
Россияликларга Ўзбекистонда оилавий дам олиш учун махсус дастурлар таклиф этилади
Sputnik Ўзбекистон
Битим оилавий, болалар ва санаторий-соғломлаштириш туризмини ривожлантиришни назарда тутади. Январь–июль ойларида Россиядан Ўзбекистонга 710 мингдан ортиқ турист келган.
2026-08-19T09:18+0500
2026-08-19T09:18+0500
2026-08-19T10:03+0500
туризм
санаторий
касаба уюшмалари
сайёҳлар
дам олиш маскани
ўзбекистон
россия
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/13/59787617_96:241:1185:853_1920x0_80_0_0_b97cd04bf13ddc0489c9ec7347e6fea9.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар берди.Ҳужжат Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санжар Таджиев ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси делегацияси иштирокидаги учрашув доирасида имзоланди.Томонлар икки мамлакат ўртасида туристик алмашинувни кенгайтириш ва ҳамкорликни янги йўналишлар билан бойитиш масалаларини муҳокама қилди.Шунингдек, Россия касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон бўйлаб махсус туристик дастурлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.Қайд этилишича, Федерация таркибидаги касаба уюшмалари кўплаб йирик корхона ва ташкилотлар ходимларини қамраб олади. Шу боис мазкур механизм Ўзбекистонга уюшган туристик гуруҳларни жалб қилиш имконини кенгайтириши мумкин.Россия Ўзбекистон учун асосий туристик бозорлардан бири ҳисобланади. 2026 йилнинг январь–июль ойларида Россиядан Ўзбекистонга туризм мақсадида 710 минг нафардан ортиқ фуқаро келган. Бу чегарадош мамлакатлардан кейинги энг юқори кўрсаткичдир.
https://sputniknews.uz/20260311/russia-korxona-xodimlar-uzbekistan-dam-olish-56222039.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/13/59787617_117:0:1254:853_1920x0_80_0_0_23940f74e66d6346c55a331a71419143.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, санаторий, касаба уюшмалари, сайёҳлар, дам олиш маскани, ўзбекистон, россия, туризм
туризм, санаторий, касаба уюшмалари, сайёҳлар, дам олиш маскани, ўзбекистон, россия, туризм
Россияликларга Ўзбекистонда оилавий дам олиш учун махсус дастурлар таклиф этилади
09:18 19.08.2026 (янгиланди: 10:03 19.08.2026) Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Россия касаба уюшмалари туристик алмашинувни кенгайтириш ва махсус саёҳат дастурларини ишлаб чиқишга келишди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳужжат Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санжар Таджиев ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси делегацияси иштирокидаги учрашув доирасида имзоланди.
Томонлар икки мамлакат ўртасида туристик алмашинувни кенгайтириш ва ҳамкорликни янги йўналишлар билан бойитиш масалаларини муҳокама қилди.
Хусусан, оилавий ва болалар туризми, санаторий-соғломлаштириш, тиббий, маданий-маърифий, экологик ҳамда тоғ-чанғи туризмини биргаликда ривожлантириш таклиф этилди.
Шунингдек, Россия касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон бўйлаб махсус туристик дастурлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, Федерация таркибидаги касаба уюшмалари кўплаб йирик корхона ва ташкилотлар ходимларини қамраб олади. Шу боис мазкур механизм Ўзбекистонга уюшган туристик гуруҳларни жалб қилиш имконини кенгайтириши мумкин.
Россия Ўзбекистон учун асосий туристик бозорлардан бири ҳисобланади. 2026 йилнинг январь–июль ойларида Россиядан Ўзбекистонга туризм мақсадида 710 минг нафардан ортиқ фуқаро келган. Бу чегарадош мамлакатлардан кейинги энг юқори кўрсаткичдир.