https://sputniknews.uz/20261120/ozbekiston-62166264.html
Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча сақлаш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча сақлаш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Эркаклар ва аёллар алоҳида жойлаштирилади, умумий сақлаш муддати бир йилдан ошмаслиги шарт. 20.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-20T13:01+0500
2026-11-20T13:01+0500
2026-11-20T13:01+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/06/38626921_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_1e9289a6efdc3682310d932dd469187b.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ чиқариб юборилиши ёки депортация қилиниши лозим бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун махсус вақтинча сақлаш марказларини ташкил этишни режалаштирмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.Марказларни 2027 йилда Тошкент шаҳрида, 2028–2030 йиллар давомида Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида босқичма-босқич ташкил этиш кўзда тутилган.Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.Эркаклар ва аёллар алоҳида жойлаштирилади. Шунингдек, юқумли касалликларга чалинганлар ҳамда тиббий назоратга муҳтож кишилар учун алоҳида хоналар кўзда тутилган.Марказда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар ва вояга етмаганлар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади. Ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган хоналарда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.Марказда сақланаётган шахсларнинг шахси ва яшаш жойи аниқланганидан сўнг (ватанга қайтиш гувоҳномаси) улар доимий яшаш давлатига жўнатилади ҳамда бу ҳақида шахсни марказга жойлаштирган ИИБ га маълумот юборилади.Марказда умумий сақлаш муддати бир йилдан ошмаслиги шарт.Маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда узоқ муддат яшаётган чет элликлар сони 250 мингга яқинлашган. Узоқ муддат яшаётган хорижлик фуқаролардан 36 минг нафари ишлашга рухсатнома олган, яна 24 минг нафари талаба.Ишлашга рухсат олганларнинг 80 фоизи қурилиш, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва хизмат кўрсатишда ишлаяпти.Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги қолган хорижликлар нима иш билан шуғулланаётгани ва даромад манбалари ҳақида аниқ маълумот бўлиши шартлигини таъкидлаганди.
https://sputniknews.uz/20260130/ozbek-tili-imtihon-55367148.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/06/38626921_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_c9848b6e23677892fb78b453c45f1cd3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча сақлаш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Эркаклар ва аёллар алоҳида жойлаштирилади, умумий сақлаш муддати бир йилдан ошмаслиги шарт.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ чиқариб юборилиши ёки депортация қилиниши лозим бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун махсус вақтинча сақлаш марказларини ташкил этишни режалаштирмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага
қўйилди. Марказларни 2027 йилда Тошкент шаҳрида, 2028–2030 йиллар давомида Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида босқичма-босқич ташкил этиш кўзда тутилган.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.
Эркаклар ва аёллар алоҳида жойлаштирилади. Шунингдек, юқумли касалликларга чалинганлар ҳамда тиббий назоратга муҳтож кишилар учун алоҳида хоналар кўзда тутилган.
Марказда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар ва вояга етмаганлар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади. Ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган хоналарда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.
Марказда сақланаётган шахсларнинг шахси ва яшаш жойи аниқланганидан сўнг (ватанга қайтиш гувоҳномаси) улар доимий яшаш давлатига жўнатилади ҳамда бу ҳақида шахсни марказга жойлаштирган ИИБ га маълумот юборилади.
Марказда умумий сақлаш муддати бир йилдан ошмаслиги шарт.
Маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда узоқ муддат яшаётган чет элликлар сони 250 мингга яқинлашган. Узоқ муддат яшаётган хорижлик фуқаролардан 36 минг нафари ишлашга рухсатнома олган, яна 24 минг нафари талаба.
Ишлашга рухсат олганларнинг 80 фоизи қурилиш, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва хизмат кўрсатишда ишлаяпти.
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги қолган хорижликлар нима иш билан шуғулланаётгани ва даромад манбалари ҳақида аниқ маълумот бўлиши шартлигини таъкидлаганди.