Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ҳамкорлик режасини имзолади

© Министерство обороны Узбекистана
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Россия ва Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасида ҳамкорлиги юқори даражага кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Ботир Қудратхўжаев 2027 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Министр обороны РФ Андрей Белоусов и министр обороны Республики Узбекистан генерал-майор Ботир Кудратходжаев подписали план сотрудничества на 2027 год.
© Министерство обороны Узбекистана
Белоусов Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Қудратхўжаев билан музокаралар ўтказди.
“Икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражага чиқди ва кенгайишда давом этмоқда. Замонавий шароитда бу Марказий Осиё минтақасида умумий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун айниқса муҳим”, - деди Россия мудофаа вазири.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлар ва азалий дўстлардир, уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг асосий векторини икки давлат президентларининг илиқ ва дўстона муносабатлари белгилайди.

Министр обороны РФ Андрей Белоусов и министр обороны Республики Узбекистан генерал-майор Ботир Кудратходжаев подписали план сотрудничества на 2027 год.
© Министерство обороны Узбекистана
Белоусов ҳозир икки мамлакат ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳадаги стратегик шериклик дастури амалга оширилаётганини маълум қилди. Унга мувофиқ, ҳар йили 60 тадан ортиқ тадбир ўтказилмоқда. Қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлигига, қўшма машғулотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Октябрда Россия ва Ўзбекистон қуруқликдаги қўшинлари бўлинмалари “Термиз” полигонида қўшма вазифаларни машқ қилди.
Россия мудофаа вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, икки томонлама ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши шахсий таркибни ўқитиш ва қуролли кучлар фаолияти масалалари бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишдир.
“Биз Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг Россия Федерацияси Қуролли кучларининг ихтисослаштирилган ўқув марказларида малака оширишига, шунингдек, ҳақиқий жанговар тажрибага эга россиялик инструкторлар раҳбарлигидаги комплекс машғулотлар ва тренингларга катта аҳамият берамиз”, - деди у.
Белоусов Россия мудофаа идораси Ўзбекистон Қуролли кучларининг жанговар салоҳиятини ошириш ва коллектив хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилганини таъкидлади.
Ўз навбатида, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон президентининг саломини етказди.
“Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришда ижобий суръат кузатилмоқда", - деди у.
Ўзбекистон мудофаа вазири Ўзбекистон Россия билан мудофаа ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
