Ўзбекистон-Россия ҳарбий машғулотлари: вертолётлар, дронлар ва роботлар суратларда
Ўзбекистон-Россия ҳарбий машғулотлари: вертолётлар, дронлар ва роботлар суратларда
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда “Ҳамкорлик-2026” қўшма тактик машғулотлари якунланди. Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари шартли террорчиларга қарши операция, чегара ҳудудини назоратга олиш ва аҳоли пунктини озод қилишни машқ қилди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг “Ҳамкорлик-2026” қўшма тактик ўқув машғулотлари якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.Машғулотларнинг асосий босқичида икки мамлакат ҳарбийлари давлат чегарасини кесиб ўтган шартли ноқонуний қуролли гуруҳларни аниқлаш, қуршаб олиш ва йўқ қилиш бўйича қўшма ҳаракатларни машқ қилди.Сценарийга кўра, шартли террорчилар давлат чегарасини бузиб ўтиб, чегара қўриқлаш бўлинмалари билан тўқнашган. Шундан сўнг шартли душман чегараолди ҳудудларидан бирини эгаллаб, қўшимча кучларни жалб қилишга уринган. Ўзбекистон ва Россия бўлинмалари унинг гуруҳларини қуршаб олиб, таянч нуқталари ҳамда техникаси жойлашувини аниқлаган. FPV-дронлар ёрдамида шартли рақибнинг зирҳли ва автомобиль техникасига зарбалар берилган.Кейинги ҳаракатларда БТР-82А зирҳли транспортёрлари, “Улан-1” ва “Улан-2” тактик йўлтанламаслари, квадроцикллар ва кросс мотоциклларидан фойдаланилган. Шунингдек, Т-72 танклари, танкка қарши бошқариладиган ракеталар, РПГ-7 гранатомётлари ва зарба берувчи дронлар қўлланилган.Машғулотларнинг якуний босқичида ҳарбий хизматчилар аҳоли пунктини шартли душмандан тозалашни машқ қилган. Ҳужум бўлинмалари ўт очиш гуруҳлари, зирҳли автомобиллар ва “Курьер” ер усти робототехника мажмуалари кўмагида ҳаракатланган.Амалий ҳаракатлар якунлангач, “Термиз” полигонида машғулотларнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Алоҳида ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчилар фахрий ёрлиқлар, идоравий нишонлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.Улар орасида тоғ ва ҳужум бўлинмалари, разведка ва FPV-дрон операторлари, ер усти робототехника тизимлари мутахассислари ҳамда Ми-24 вертолётлари экипажлари бўлган.
Бир ҳафта давомида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари шартли душманга қарши вертолётлар, FPV-дронлар ва роботларни қўллашни машқ қилди. Машғулотлар қандай ўтди? Суратларда томоша қилинг.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг “Ҳамкорлик-2026” қўшма тактик ўқув машғулотлари якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Машғулотларнинг асосий босқичида икки мамлакат ҳарбийлари давлат чегарасини кесиб ўтган шартли ноқонуний қуролли гуруҳларни аниқлаш, қуршаб олиш ва йўқ қилиш бўйича қўшма ҳаракатларни машқ қилди.
Сценарийга кўра, шартли террорчилар давлат чегарасини бузиб ўтиб, чегара қўриқлаш бўлинмалари билан тўқнашган.
Дрон операторлари ҳаводан разведка олиб бориб, шартли душманнинг жойлашуви ва ўт очиш воситаларини аниқлаган. Олинган маълумотлар зарба бериш учун Ми-35 ва Ми-24 вертолётлари экипажларига етказилган.
Шундан сўнг шартли душман чегараолди ҳудудларидан бирини эгаллаб, қўшимча кучларни жалб қилишга уринган. Ўзбекистон ва Россия бўлинмалари унинг гуруҳларини қуршаб олиб, таянч нуқталари ҳамда техникаси жойлашувини аниқлаган. FPV-дронлар ёрдамида шартли рақибнинг зирҳли ва автомобиль техникасига зарбалар берилган.
Кейинги ҳаракатларда БТР-82А зирҳли транспортёрлари, “Улан-1” ва “Улан-2” тактик йўлтанламаслари, квадроцикллар ва кросс мотоциклларидан фойдаланилган. Шунингдек, Т-72 танклари, танкка қарши бошқариладиган ракеталар, РПГ-7 гранатомётлари ва зарба берувчи дронлар қўлланилган.
Амалий ҳаракатлар якунлангач, “Термиз” полигонида машғулотларнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Алоҳида ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчилар фахрий ёрлиқлар, идоравий нишонлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
“Ҳамкорлик-2026” машғулотлари 20–27 октябрь кунлари ўтказилди. Россия контингентининг асосини РФ Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий округига қарашли 201-гвардия ҳарбий базаси бўлинмалари ташкил этди.
Улар орасида тоғ ва ҳужум бўлинмалари, разведка ва FPV-дрон операторлари, ер усти робототехника тизимлари мутахассислари ҳамда Ми-24 вертолётлари экипажлари бўлган.