Матвиенко: Ўзбекистоннинг бой тажрибаси МДҲ ПА нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади

© Пресс-служба Совета Федерации Федерального Собрания РФВстреча спикера Совета Федерации РФ Валентины Матвиенко с председателем Сената Олий Мажлиса Узбекистана Танзилой Нарбаевой
Встреча спикера Совета Федерации РФ Валентины Матвиенко с председателем Сената Олий Мажлиса Узбекистана Танзилой Нарбаевой
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар ҳамкорлик кенгаймоқда, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ҳам ортиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг бой тажрибаси, фаол ва бунёдкор позицияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) ва умуман Ҳамдўстликнинг нуфузи ва самарадорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева билан учрашувда маълум қилди.
© Пресс-служба Совета Федерации Федерального Собрания РФВстреча спикера Совета Федерации РФ Валентины Матвиенко с председателем Сената Олий Мажлиса Узбекистана Танзилой Нарбаевой
Встреча спикера Совета Федерации РФ Валентины Матвиенко с председателем Сената Олий Мажлиса Узбекистана Танзилой Нарбаевой
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Встреча спикера Совета Федерации РФ Валентины Матвиенко с председателем Сената Олий Мажлиса Узбекистана Танзилой Нарбаевой
Сиёсатчилар 2027 йил 1 январдан МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтишини ҳисобга олган ҳолда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

“Мамлакатингизнинг бой тажрибаси, фаол ва бунёдкор позицияси Парламентлараро ассамблея ва умуман Ҳамдўстликнинг нуфузи ва самарадорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ўз томонимиздан барча зарур ёрдам ва қўллаб-қувватлашни кўрсатишга тайёрмиз”, - деди Матвиенко. Унинг сўзларини Федерация Кенгаши матбуот хизмати келтирди.

Шунингдек, Москва ва Тошкент ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатлар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик хусусиятига эга экани таъкидланди. Уларнинг ривожига икки давлат раҳбарлари ҳам катта ҳисса қўшмоқда.
“Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар ҳамкорлик кенгаймоқда. Биз, парламент аъзолари, бунга ҳар томонлама кўмаклашамиз", - деди Матвиенко.
Шунингдек, у Ўзбекистон томонига мамлакатда рус тилини ривожлантиришни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Бундан ташқари, суҳбат чоғида Матвиенко ва Нарбаева Россия ва Ўзбекистон парламентлари юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг фаол фаолиятини таъкидлади. Томонлар икки томонлама парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Федерация Кенгаши спикери ўзбекистонлик парламент аъзоларининг МДҲ ПА майдонидаги фаол фаолиятини қайд этиб, ҳамкасбини 2027 йилда бўлиб ўтадиган бешинчи Евроосиё аёллар форуми ва XII Нева халқаро экологик конгрессида иштирок этишга таклиф қилди.
Нарбаева икки ва кўп томонлама ҳамкорлик форматларини давом эттириш ва кенгайтириш тарафдори эканини таъкидлаб, Матвиенкога Ўзбекистоннинг халқаро парламент майдонларидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Учрашув якунида Танзила Нарбаевани “Шараф” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган. Мукофот Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун топширилди.
© Пресс-служба Совета Федерации Федерального Собрания РФВалентина Матвиенко вручила Танзиле Нарбаевой Орден Почета
Валентина Матвиенко вручила Танзиле Нарбаевой Орден Почета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Валентина Матвиенко вручила Танзиле Нарбаевой Орден Почета
Туркманистоннинг Аваза шаҳрида МДҲ ПА кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда парламент сайловларини халқаро кузатиш натижалари, “Ҳамдўстлик болалари” форуми ва “Хотира поезди” маданий-маърифий лойиҳасининг якунлари кўриб чиқилди, шунингдек, 2027 йилги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Туркманистон Мажлисига Ассамблея ҳузурида кузатувчи мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тошкентда ёш журналистлар ва блогерлар учун медиамактаб бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Тошкентда МДҲ давлатлари журналистлари ва блогерлари учун медиамактаб қандай ўтди
Янгиликлар лентаси
0