Жиззахда АЭС қурилиши учун материалларни маҳаллий корхоналар ишлаб чиқаради

© Sputnik / Бахром ХатамовМакет будущей атомной электростанции (АЭС)
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Oбуна бўлиш
Алоҳида солиқ ва божхона режимига эга махсус саноат зонасида станция қурилиши учун зарур 70 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Жиззах вилоятидаги атом электр станцияси (АЭС) қурилиши учун зарур материаллар маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ривожлантириш масалалари юзасидан инвесторлар билан ўтказган учрашувида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, АЭС қурилишида 2 миллиард 200 миллион долларлик қурилиш материаллари ишлатилиши кўзда тутилган.

Шу боис Эгизбулоқ маҳалласидаги 200 гектар майдонда алоҳида солиқ ва божхона режимига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Бу ерда станция қурилиши учун зарур 70 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди. Шунингдек, импорт ўрнини босувчи ва мегалойиҳаларда қўлланиладиган маҳсулотлар бўйича талабни таҳлил қилиб, 20 миллиард долларлик лойиҳаларнинг тармоқ жадвалини тасдиқлаш топширилди.
Узбекистан и Россия обсудили лицензирование и контроль АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Ўзбекистонда илк АЭС реактори 2029 йилдаёқ ишга туширилиши мумкин
Ўзбекистонда АЭС қуриш

Фориш туманида барпо этилаётган АЭС лойиҳаси иккита катта ва иккита кичик қувватли реакторни ўз ичига олади.

Иккита ВВЭР-1000 реакторининг ҳар бири 1000 МВт;

Иккита РИТМ-200Н реакторининг ҳар бири 55 МВт қувватга эга бўлади.

Умумий қуввати 2110 МВтни, лойиҳа қиймати эса 9,5 млрд долларни ташкил этади.

2026 йил 4 июнда Ўзбекистон ва Россия президентлари биринчи энергоблок қурилишига расман старт берган эди.

Режага кўра, биринчи кичик қувватли реактор 2029 йилда, биринчи катта қувватли энергоблок эса 2033 йилда ишга туширилиши кўзда тутилган. Қурилишни тўлиқ 2035 йилгача якунлаш мўлжалланган

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0