ЕИК ва Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган савдо ҳамкорлигини муҳокама қилди
09:39 20.11.2026 (янгиланди: 09:46 20.11.2026)

© Пресс-служба ЕЭК
Oбуна бўлиш
Сўнгги тўрт йил ичида ЕОИИ мамлакатларининг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 80 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Тошкентда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Ўзбекистон ҳукумати қўшма ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва 2027-2030 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик режасини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Данияр Иманалиев ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Иброҳим Эргашев ҳамраислигида бўлиб ўтди.

1/3
© Пресс-служба ЕЭК
ЕИК ва Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган савдо ҳамкорлигини муҳокама қилди

2/3
© Пресс-служба ЕЭК
ЕИК ва Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган савдо ҳамкорлигини муҳокама қилди

3/3
© Пресс-служба ЕЭК
ЕИК ва Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган савдо ҳамкорлигини муҳокама қилди
1/3
© Пресс-служба ЕЭК
ЕИК ва Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган савдо ҳамкорлигини муҳокама қилди
2/3
© Пресс-служба ЕЭК
ЕИК ва Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган савдо ҳамкорлигини муҳокама қилди
3/3
© Пресс-служба ЕЭК
ЕИК ва Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган савдо ҳамкорлигини муҳокама қилди
Тадбирда Комиссия, Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг тегишли идоралари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.
ЕИК маълумотларига кўра, сўнгги тўрт йил ичида ЕОИИ мамлакатларининг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 80 фоизга ошган. 2025 йилда бу кўрсаткич яна 16 фоизга ошиб, тахминан 21 миллиард долларга етди.
Иманалиев 2026 йилда ҳам савдо-иқтисодий ҳамкорлик ижобий суръатни сақлаб қолишини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистонда ЕОИИга аъзо давлатлар иштирокидаги қўшма корхоналар сони 5 мингтага етганини маълум қилди.
Томонлар Комиссиянинг Ўзбекистон идоралари билан ўзаро ҳамкорлигини ҳамда расмий ва ишбилармонлик мулоқоти учун платформалар ишини ижобий баҳолади. Ҳамкорлик йўналишлари орасида саноат кооперацияси, инфратузилма ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бор.
Иштирокчилар ЕИК ва Ўзбекистон ҳукуматининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасининг бажарилишини кўриб чиқди 2027-2030 йилларга мўлжалланган навбатдаги ҳужжатни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Кун тартибидан саноат ва агросаноат мажмуаси, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари, божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва халқаро юк ташиш соҳаларида тажриба алмашиш масалалари ҳам ўрин олди.
Томонлар транзитни соддалаштириш, электрон савдо, товарларни маркировкалаш ва туризм масалаларини муҳокама қилди. Иманалиевнинг сўзларига кўра, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар товарларнинг бозорларга киришини осонлаштириш ва бизнес харажатларини камайтиришга қаратилган.
Бундан ташқари, иштирокчилар халқаро юк ташувчи товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида маълумот алмашиш тўғрисидаги битимни тайёрлашни кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва учинчи мамлакатлар ягона божхона транзити тизимида эҳтимолий иштирок этиш шартларини келишишни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Яна бир мавзу ЕОИИ ва Ўзбекистонда техник тартибга солиш тизимларини қиёсий таҳлил қилиш ва навигация пломбаларини қўллаш бўйича тажриба алмашиш режасини амалга ошириш бўлди.
ЕИК вазири Ўзбекистон вакилларини 2027 йил май ойида Бишкекда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф қилди.

ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

