Ўзбекистон тарвузларининг 99 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига экспорт қилинди— инфографика
Ўзбекистон тарвузларининг 99 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига экспорт қилинди— инфографика
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон 40,4 млн долларлик 139 минг тонна тарвуз экспорт қилди. Унинг қарийб 99 фоизи ЕОИИ давлатларига тўғри келди. Энг йирик харидорлар — Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондан экспорт қилинган тарвузларнинг 99 фоизидан ортиғи ЕОИИ давлатлари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилган.Мазкур даврда Ўзбекистон 15 та хорижий давлатга умумий қиймати 40,4 млн долларлик 139 минг тонна тарвуз экспорт қилди.Энг йирик харидор Россия бўлиб, ушбу мамлакатга 68,7 минг тонна тарвуз етказиб берилди. Иккинчи ўринда 41,9 минг тонна билан Қозоғистон турибди.Қирғизистон ва Беларусь ҳам асосий харидорлар қаторига кирди. Умуман, ЕОИИнинг ушбу тўрт давлатига 137,7 минг тонна тарвуз экспорт қилинган.Тарвуз экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 млн долларга ёки 23,3 фоизга ошди.Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Ўзбекистондан экспорт қилинган 139 минг тонна тарвузнинг 99 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига етказилди. Энг кўпини Россия харид қилди.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондан экспорт қилинган тарвузларнинг 99 фоизидан ортиғи ЕОИИ давлатлари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон 15 та хорижий давлатга умумий қиймати 40,4 млн долларлик 139 минг тонна тарвуз экспорт қилди.
Энг йирик харидор Россия бўлиб, ушбу мамлакатга 68,7 минг тонна тарвуз етказиб берилди. Иккинчи ўринда 41,9 минг тонна билан Қозоғистон турибди.
Қирғизистон ва Беларусь ҳам асосий харидорлар қаторига кирди. Умуман, ЕОИИнинг ушбу тўрт давлатига 137,7 минг тонна тарвуз экспорт қилинган.
Тарвуз экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 млн долларга ёки 23,3 фоизга ошди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.