Ўзбекистон иқтисодиётида “қизиб кетиш” аломатлари кучаймоқда — ING

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Oбуна бўлиш
ING таҳлилчилари Ўзбекистонда жадал иқтисодий ўсиш билан бирга “қизиб кетиш” аломатлари кучайиб бораётганидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиётида юқори ўсиш суръатлари билан бирга “қизиб кетиш” аломатлари кучаймоқда. Бу ҳақда Нидерландиянинг ING молиявий гуруҳи ноябрдаги таҳлилий ҳисоботида маълум қилди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, мамлакат иқтисодиёти ўзининг мавжуд имкониятларидан юқори суръатда ўсмоқда. Инфляция ҳануз Марказий банк белгилаган 5 фоизлик мақсаддан юқори, иқтисодиётда давлатнинг иштироки катталигича қолмоқда.
Иқтисодиётнинг “қизиб кетиши” нима?
Бу иқтисодиётда товар ва хизматларга талаб ишлаб чиқариш имкониятларидан тезроқ ўсишини англатади. Бундай ҳолат нархлар ошиши, импорт кўпайиши ва иқтисодий мувозанат бузилиши хавфини кучайтириши мумкин.
ING прогнозларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2026 йилда 8,1 фоизга, 2027 йилда эса 6,7 фоизга ўсади.
Мутахассислар тез ўсишга аҳоли истеъмоли, инвестициялар, саноат фаоллиги ва иқтисодий ислоҳотлар туртки бераётганини қайд этган.
Шу билан бирга, ING Ўзбекистон келгуси йилларда ҳам ривожланаётган мамлакатлар орасида энг тез ўсувчи иқтисодиётлардан бири бўлиб қолишини кутмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси ҳам огоҳлантирган
Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили Коба Гвенетадзе 13 ноябрь куни Марказий банкда ўтказилган брифингда иқтисодиётнинг юқори суръатда ўсиши унинг “қизиб кетиши” хавфини оширишини таъкидлаган эди.
Унинг фикрича, мамлакат муайян иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришишни эмас, балки узоқ муддатли барқарор ривожланишни асосий мақсад қилиши керак.
Гвенетадзе олтин нархининг юқорилиги бюджетга қўшимча даромад келтираётганини қайд этиб, бу маблағларни автоматик равишда давлат харажатларини оширишга йўналтирмасликни тавсия қилди.
Шунингдек, ХВЖ Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ ва коммунал хизматлар тарифларини босқичма-босқич оширишни давом эттириш тарафдори эканини билдирди. Таъкидланишича, амалдаги тарифлар ҳали хизмат кўрсатиш харажатларини тўлиқ қопламаяпти.
Марказий банк қандай чора кўрмоқда?
Ўзбекистон Марказий банки 4 ноябрь куни асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди.
Регулятор маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида иқтисодиёт 8,3 фоизга ўсган. Йил якунида инфляция тахминан 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Марказий банк ҳам ички талабнинг юқорилиги нархлар ўсишига босим ўтказаётганини қайд этиб, қатъий пул-кредит шароитларини сақлаш зарурлигини билдирган.
ING таҳлилчилари эса инфляциянинг янада пасайиши ва бюджет интизоми таъминланиши шарти билан келгусида пул-кредит сиёсатини босқичма-босқич юмшатиш имконияти борлигини таъкидламоқда.
Здания Международного валютного фонда в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
ХВЖ Ўзбекистонни хатардан огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0