2014 йилда Украинадаги давлат тўнтаришини АҚШ уюштирган — Илон Маск

© REUTERS / Gonzalo FuentesАмериканский бизнесмен и основатель SpaceX Илон Маск
Американский бизнесмен и основатель SpaceX Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Oбуна бўлиш
Илон Маск АҚШ Давлат департаменти ва бошқа идоралари ёрдамисиз Украинада 2014 йилги давлат тўнтариши юз бермаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск 2014 йилда Украинадаги давлат тўнтариши АҚШ томонидан уюштирилганини билдирди. У бу ҳақда журналист Эндрю Росс Соркинга берган интервьюсида гапирди.

“Биз, Америка, Украинадаги демократик йўл билан сайланган, Россия билан яқин муносабатларни қўллаб-қувватлаган президентни ағдариш учун давлат тўнтариши уюштирдик”, — деди Маск.

Унинг таъкидлашича, бу ҳужумкор ҳаракат бўлган ва АҚШ Давлат департаменти ҳамда бошқа давлат идораларининг кўмагисиз амалга ошмаган бўларди.
Шу билан бирга, Маск 2014 йилда АҚШнинг Украинадаги ҳаракатлари ҳам ҳужумкор хусусиятга эга бўлганини таъкидлади.
Тадбиркор Украинада давом этаётган жанговар ҳаракатлар ва одамлар ҳалок бўлаётганидан хавотир билдирди. Унинг фикрича, нафақат украиналик, балки россиялик аскарларга ҳам ҳамдардлик билдириш керак.
Маск, шунингдек, ўзининг "SpaceX" компанияси "Starlink" сунъий йўлдош алоқа тизими орқали Украинага катта ёрдам кўрсатганини эслатди.
Маълумот учун: 2013 йил ноябрида Украина ҳукумати Европа Иттифоқи билан ассоциация битимини имзолашни тўхтатгач, мамлакатда “Евромайдон” норозилик намойишлари бошланган.
2014 йил 22 февралда Украина парламенти Виктор Янукович президентлик ваколатларини бажаришдан ўзини четлаштиргани ҳақида қарор қабул қилди.
Бироқ Конституция парламентга президентни импичмент тартибисиз бевосита лавозимидан четлаштириш ваколатини бермаган.
Москва ушбу воқеаларни Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган давлат тўнтариши сифатида баҳолаб келмоқда.
Появление европейских войск на Украине приведет к войне с Россией – Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинага Европа қўшинларининг киритилиши Россия билан уруш дегани бўлади — Путин
Янгиликлар лентаси
0