Украинага Европа қўшинларининг киритилиши Россия билан уруш дегани бўлади — Путин
12:35 12.09.2026 (янгиланди: 12:47 12.09.2026)
Oбуна бўлиш
Владимир Путиннинг БРИКС саммитидаги матбуот анжуманидан асосий баёнотлар.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган БРИКС саммитининг биринчи куни якунида матбуот анжумани берди.
Матбуот анжуманидан асосий баёнотлар:
Бизда Европа билан можарога киришиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Барча масалалар Иккинчи Жаҳон уруши якунида ҳал бўлган.
Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан кейин содир бўлган воқеалар Россия розилиги билан бўлган.
Ушбу келишувларга зид бўлган барча нарса — нафақат бизнинг манфаатларга, балким БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳам зид келади.
Улар бўлса айнан шу нарсаларни ўзгартирмоқчи. Улар нима, Иккинчи Жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқмоқчими?
Ҳозир улар Украинага қўшин киритиш ҳақида гапирмоқда. Бу Россия билан уруш дегани бўлади;
Ғарбдаги глобалистлар СССР қулаганидан кейин ўзларини эркин ҳис қилишди ва уларнинг хатолари қор уюуми каби кўпайиб бормоқда;
Россиянинг G8даги иштироки тўлиқ аъзолик эмас эди;
Ғарб 2014 йилда мамлакатда қонли давлат тўнтариши содир бўлганидан сўнг дарҳол Украинани НАТОга қўшиб олишни мақсад қилди;
Европанинг энергетика соҳасидаги хатолари улар учун газ нархларининг янада ошишига олиб келади;
Россия энергия ресурсларини бозор томонидан белгиланган нархларда сотади;
Ғарб Россияни "бутунлар тарқатиб юборишни" хоҳлади — аввал террорчилар ёрдамида, энди эса Украинадаги режим билан;
Улар Шимолий Кавказдаги сепаратизмни қўллаб-қувватлаш орқали Россияни "якуний қулатишга" ҳаракат қилишди;
Янукович кўплаб хатоларга йўл қўйган бўлиши мумкин ва халқ норозилигига сабаб бўлган сабаблар бор эди, аммо 2014 йилги тўнтариш ҳозирги воқеаларнинг асосий сабабига айланди;
Россия президенти Европада газ нархи 1500 долларга етиши мумкинлигини истисно қилмади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда 11-13 сентябрь кунлари БРИКС давлатларининг 18- саммити бўлиб ўтмоқда. Унда глобал ва минтақавий муаммолар, 20 йиллик стратегик шериклик натижалари ва келажакдаги истиқболлар муҳокама қилинади.