Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо 2026 йилнинг биринчи ярмида 24 фоизга ошди
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо 2026 йилнинг биринчи ярмида 24 фоизга ошди
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилнинг биринчи ярмида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 24 фоизга ошгани маълум қилинди. Игорь Каминин Тошкентдаги халқаро конгрессда саноат ҳамкорлиги ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2026 йилнинг биринчи ярмида 24 фоизга ошди. Бу ҳақда “Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ” халқаро конгрессида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, ташқи чекловларга қарамай, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ҳар йили ўртача 15–16 фоизга ўсмоқда.Камининнинг маълум қилишича, Россия ҳар йили Ўзбекистонга 700–800 млн долларлик кимёвий маҳсулотлар етказиб беради. Кимё саноати икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо таркибида тўртинчи ўринни эгаллайди.У Россиянинг SIBUR нефть-газ кимё компаниясини ушбу йўналишдаги асосий ҳамкорлардан бири сифатида тилга олди. Компания қувурлар, полипропилен матолар, гиламлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё етказиб беради.Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи бўлиб яшил водород ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “MAXAM-CHIRCHIQ” корхонасида ҳозир 43 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда. Уларнинг 40–50 фоизи экспортга йўналтирилмоқда. Корхонанинг ишлаб чиқариш бўйича директори Рихсибай Узоқов Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, завод кичик тоннажли кимё соҳасини ривожлантириш, жумладан, азот, фосфор ва калийни ўз ичига олган НПК ўғитлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари икки мамлакат анъанавий савдодан қўшма саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этишга ўтаётганини айтди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2026 йилнинг биринчи ярмида 24 фоизга ошди. Бу ҳақда “Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ” халқаро конгрессида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, ташқи чекловларга қарамай, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ҳар йили ўртача 15–16 фоизга ўсмоқда.
Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, мамлакатлар анъанавий товар етказиб беришдан чуқурроқ саноат ҳамкорлиги ва қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ўтмоқда.
Камининнинг маълум қилишича, Россия ҳар йили Ўзбекистонга 700–800 млн долларлик кимёвий маҳсулотлар етказиб беради. Кимё саноати икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо таркибида тўртинчи ўринни эгаллайди.
У Россиянинг SIBUR нефть-газ кимё компаниясини ушбу йўналишдаги асосий ҳамкорлардан бири сифатида тилга олди. Компания қувурлар, полипропилен матолар, гиламлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё етказиб беради.
Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи бўлиб яшил водород ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “MAXAM-CHIRCHIQ” корхонасида ҳозир 43 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда. Уларнинг 40–50 фоизи экспортга йўналтирилмоқда. Корхонанинг ишлаб чиқариш бўйича директори Рихсибай Узоқов Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, завод кичик тоннажли кимё соҳасини ривожлантириш, жумладан, азот, фосфор ва калийни ўз ичига олган НПК ўғитлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун: 18–19 ноябрь кунлари Тошкентда “Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ” V халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда газ-кимё саноати вакиллари, инвесторлар ҳамда технологик компаниялар янги инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, сунъий интеллектни жорий этиш ва халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда.