Россиядан Ўзбекистонга агромаҳсулотлар экспорти 1,6 баробарга ошди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишXIII Форум-выставка "Госзаказ – за честные закупки"
XIII Форум-выставка Госзаказ – за честные закупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Oбуна бўлиш
Россиядан Ўзбекистонга агромаҳсулотлар етказиб бериш ҳажми ўн ойда ўтган йилнинг тўлиқ кўрсаткичидан ошиб, янги рекорд ўрнатди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россиядан Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти рекорд даражага етди. Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган ишбилармонлик миссиясида "Агроэкспорт" маркази маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Марказ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Россия Ўзбекистонга 1,4 млн тоннадан ортиқ агросаноат маҳсулотларини етказиб берган. Уларнинг умумий қиймати 1,2 млрд доллардан ошган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 1,6 баробарга, қиймати эса 32 фоизга ошган.
Эътиборлиси, жорий йилнинг дастлабки ўн ойидаги етказиб бериш ҳажми бутун 2025 йил кўрсаткичидан ҳам ошиб кетган. Натижада экспорт ҳам ҳажм, ҳам қиймат жиҳатидан кузатувлар тарихидаги энг юқори даражага етган.
Россия Ўзбекистонга энг кўп қуйидаги маҳсулотларни экспорт қилган:
шакар — қарийб 274 млн доллар;
соя кунжараси ва шроти — 139 млн доллар;
шоколад маҳсулотлари — 93 млн доллар;
кунгабоқар ёғи — 60 млн доллардан ортиқ;
буғдой — 52 млн доллардан ортиқ.
Россия Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб берувчи энг йирик давлатлар орасида иккинчи ўринда туради.
Маълумотлар 18–20 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилаётган Россия агросаноат маҳсулотлари экспортчиларининг ишбилармонлик миссияси доирасида тақдим этилди.
Тадбирда Россиянинг 50 тадан ортиқ экспортчи компанияси иштирок этмоқда. Дастур доирасида Ўзбекистондаги импортчилар, дистрибьюторлар ва савдо корхоналари билан 200 тадан ортиқ ишбилармонлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
Пшеничная мука. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Россиянинг Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти қарийб 1,5 бараварга ошди
Янгиликлар лентаси
0