Россиянинг Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти қарийб 1,5 баробарга ошди

© Unsplash/Immo WegmannПшеничная мука.
Пшеничная мука. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Oбуна бўлиш
Россиядан Ўзбекистонга агросаноат маҳсулотлари етказиб бериш 8 ойда 46 фоизга ошди. Экспорт ҳажми 930 минг тоннага яқинлашиб, рекорд кўрсаткичга етди
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 2026 йил январь–август ойларида Россия Ўзбекистонга қарийб 930 минг тонна агросаноат маҳсулотлари етказиб берди. Уларнинг умумий қиймати 916 миллион долларга етди. Бу ҳақда "Агроэкспорт" матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми натурал кўринишда 46 фоизга, қиймат жиҳатидан 36 фоизга ошди.
Саккиз ойлик натижа Россиядан Ўзбекистонга агросаноат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳам ҳажм, ҳам қиймат жиҳатидан рекорд бўлди.
Ўзбекистон энг кўп қуйидаги маҳсулотларни харид қилди:
шакар — 293 минг тонна;
соя кунжараси ва шроти — 211 минг тонна;
буғдой — 71 минг тоннадан зиёд;
алкоголсиз ичимликлар — 41 минг тоннадан зиёд;
кунгабоқар ёғи — 31,5 минг тоннадан зиёд.
Экспорт ўсишининг асосий омилларидан бири шакар бўлди. Унинг етказиб берилиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,5 минг тоннага, қиймати эса 93,1 миллион долларга ошди.
Соя кунжараси ва шроти экспорти ҳам 59,6 минг тоннага кўпайди, қийматдаги ўсиш 119,5 миллион долларни ташкил қилди.
Россиядан Ўзбекистонга агросаноат маҳсулотлари экспорти 2024 йилдан буён йилига 1 миллиард доллардан ошиб келмоқда. 2025 йилда эса ушбу кўрсаткич 1,2 миллиард доллардан ошган эди.
Пшеничное поле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия ЕОИИ мамлакатларига рекорд даражада агросаноат мажмуи маҳсулотларини етказиб берди
Янгиликлар лентаси
0