ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи чорагида Россия агросаноат мажмуи маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига экспорт қилиш бўйича рекорд ўрнатди.“Агроэкспорт” федерал маркази маълумотларига кўра, етказиб бериш қиймати 2,3 млрд доллардан ортиқ бўлган 3,6 млн тоннани ташкил этди. Бу 2025 йилнинг шу давридаги кўрсаткичларига нисбатан мос равишда 28 фоиз ва 22 фоизга юқори.Жорий йилнинг биринчи чорагида асосий харидорлар Қозоғистон (2,3 млн тоннадан зиёд), Беларусь (тахминан 890 минг тонна), Қирғизистон (220 минг тоннадан ортиқ), Арманистон (90 минг тоннадан кўпроқ) бўлди.Дон экинлари, сут ва гўшт маҳсулотлари етказиб беришнинг ўсишини таъминлади. Маккажўхори жўнатмаси 18,6 баравар — 6,4 минг тоннадан 119 минг тоннагача, буғдой — 3,2 баравар, 260 минг тоннадан 820 минг тоннагача кўпайди.Арпа етказиб бериш 40 фоизга, сули 25 баравар, маржумак (гречиха) 11 баравар, жавдар 1,7 баравар ошди. Сут маҳсулотларида сут ва қаймоқ туфайли ўсиш кузатилмоқда.
Дон экинлари, сут ва гўшт маҳсулотлари етказиб беришнинг ўсишини таъминлади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи чорагида Россия агросаноат мажмуи маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига экспорт қилиш бўйича рекорд ўрнатди.
“Агроэкспорт” федерал маркази маълумотларига кўра, етказиб бериш қиймати 2,3 млрд доллардан ортиқ бўлган 3,6 млн тоннани ташкил этди. Бу 2025 йилнинг шу давридаги кўрсаткичларига нисбатан мос равишда 28 фоиз ва 22 фоизга юқори.
Жорий йилнинг биринчи чорагида асосий харидорлар Қозоғистон (2,3 млн тоннадан зиёд), Беларусь (тахминан 890 минг тонна), Қирғизистон (220 минг тоннадан ортиқ), Арманистон (90 минг тоннадан кўпроқ) бўлди.
Дон экинлари, сут ва гўшт маҳсулотлари етказиб беришнинг ўсишини таъминлади. Маккажўхори жўнатмаси 18,6 баравар — 6,4 минг тоннадан 119 минг тоннагача, буғдой — 3,2 баравар, 260 минг тоннадан 820 минг тоннагача кўпайди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.