https://sputniknews.uz/20261119/banknot-yangi-qoidalar-62133530.html
Банкнотларда лотин ёзуви, пулни бепул майдалатиш: янги қоидалар белгиланди
Банкнотларда лотин ёзуви, пулни бепул майдалатиш: янги қоидалар белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда банкнот ва тангалардаги ёзувлар лотин алифбосида бўлиши, банкларда пулларни комиссиясиз алмаштириш ва нақд пул бериш бўйича янги талаблар белгиланди. Қоидалар 2027 йил 19 февралдан кучга киради.
2026-11-19T13:11+0500
2026-11-19T13:11+0500
2026-11-19T13:11+0500
марказий банк
банк
нақд пул
жамият
ўзбек тили
лотин алифбоси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45165878_0:156:2361:1484_1920x0_80_0_0_6372889f4668606ea0013df9815d8834.jpg
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда банкнот ва тангаларга қўйиладиган талаблар, банклар томонидан нақд пул бериш ва купюраларни алмаштириш тартиби белгиланди. Бу Адлия вазирлигида 17 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган янги йўриқномада назарда тутилган.Янги талабларга кўра, банкнот ва тангалардаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши шарт.Пул белгиларининг дизайнида Ўзбекистон тарихи, миллий маданияти, буюк алломалар ва мамлакат ютуқларини акс эттирувчи тасвирлардан фойдаланилади. Улар хавфсиз хомашёлардан тайёрланиши ва замонавий ҳимоя элементларига эга бўлиши керак.Марказий банк ва тижорат банклари фуқароларнинг талабига кўра, бир номиналдаги банкнот ёки тангаларни бошқа номиналдаги пулларга ҳеч қандай комиссиясиз алмаштириб бериши шарт.Масалан, 100 минг сўмлик купюрани майда пулларга ёки майда купюраларни йирик номиналдаги пулларга бепул алмаштириш мумкин бўлади.Шунингдек, банклар аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида нақд пул олиш талабларини биринчи мурожаатнинг ўзида қондириши лозим.Янги банкнот ёки тангалар муомалага чиқарилишидан камида бир ҳафта олдин аҳолига бу ҳақда хабар берилади.Йўриқнома 2027 йил 19 февралдан кучга киради.
https://sputniknews.uz/20260910/alifbo-islohot-senat-60334614.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45165878_89:0:2274:1639_1920x0_80_0_0_7f8750255e906b90a67f8ede89c4b5aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк, банк, нақд пул, жамият, ўзбек тили, лотин алифбоси, ўзбекистон
марказий банк, банк, нақд пул, жамият, ўзбек тили, лотин алифбоси, ўзбекистон
Банкнотларда лотин ёзуви, пулни бепул майдалатиш: янги қоидалар белгиланди
Ўзбекистонда банкнот ва тангалардаги ёзувлар, нақд пул бериш ва купюраларни комиссиясиз алмаштириш бўйича янги талаблар 2027 йилдан кучга киради.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда банкнот ва тангаларга қўйиладиган талаблар, банклар томонидан нақд пул бериш ва купюраларни алмаштириш тартиби белгиланди. Бу Адлия вазирлигида 17 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган янги йўриқномада
назарда тутилган.
Янги талабларга кўра, банкнот ва тангалардаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши шарт.
Банкнотларда серия ва рақам, номинал қийматнинг сўз билан ифодаси, пулнинг барча тўловлар учун мажбурий қабул қилиниши ҳамда уни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик ҳақидаги ёзувлар бўлиши лозим.
Пул белгиларининг дизайнида Ўзбекистон тарихи, миллий маданияти, буюк алломалар ва мамлакат ютуқларини акс эттирувчи тасвирлардан фойдаланилади. Улар хавфсиз хомашёлардан тайёрланиши ва замонавий ҳимоя элементларига эга бўлиши керак.
Марказий банк ва тижорат банклари фуқароларнинг талабига кўра, бир номиналдаги банкнот ёки тангаларни бошқа номиналдаги пулларга ҳеч қандай комиссиясиз алмаштириб бериши шарт.
Масалан, 100 минг сўмлик купюрани майда пулларга ёки майда купюраларни йирик номиналдаги пулларга бепул алмаштириш мумкин бўлади.
Шунингдек, банклар аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида нақд пул олиш талабларини биринчи мурожаатнинг ўзида қондириши лозим.
Банкоматларда нақд пул етишмаслигининг олдини олиш ҳам банклар зиммасига юклатилади. Улар банкоматлардаги пул айланмасини мунтазам кузатиб, зарур ҳолларда қўшимча нақд пул билан таъминлаш чораларини кўриши керак.
Янги банкнот ёки тангалар муомалага чиқарилишидан камида бир ҳафта олдин аҳолига бу ҳақда хабар берилади.
Йўриқнома 2027 йил 19 февралдан кучга киради.