https://sputniknews.uz/20260910/alifbo-islohot-senat-60334614.html
Oʻ, Gʻ, Sh ва Ch янгича ёзилади — алифбо ислоҳотини Сенат ҳам маъқуллади
Oʻ, Gʻ, Sh ва Ch янгича ёзилади — алифбо ислоҳотини Сенат ҳам маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Янги алифбода Sh ўрнига Ş, Ch ўрнига Ç алоҳида ҳарф сифатида киритилади. Шу ҳисобдан ҳарфлар сони 26 тадан 28 тага етади. Ng эса алифбодаги алоҳида ҳарф бирикмаси сифатида чиқарилади. Бундан ташқари, Oʻ ва Gʻ ҳарфларининг ёзилиши ҳам ўзгаради: улар мос равишда Ö ва Ğ шаклида ёзилади. Тутуқ белгиси эса алифбода алоҳида белги сифатида сақланади.
2026-09-10T12:06+0500
2026-09-10T12:06+0500
2026-09-10T12:06+0500
ўзбек тили
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сенаторлар
янги қонун
лотин алифбоси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48256352_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6cbc493c1a220b35465cf0e3b1933cc3.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Сенатнинг 19-ялпи мажлисида сенаторлар “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.Қонун билан амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмасидан иборат ўзбек лотин алифбоси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат алифбо жорий этилиши назарда тутилмоқда.Бундан ташқари, Oʻ ва Gʻ ҳарфларининг ёзилиши ҳам ўзгаради: улар мос равишда Ö ва Ğ шаклида ёзилади. Тутуқ белгиси эса алифбода алоҳида белги сифатида сақланади.Таъкидланишича, қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбода расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучини сақлаб қолади. Давлат идораларининг пешлавҳа, кўрсаткич ва айрим рамзий белгиларидан ҳам улар яроқсиз ҳолга келгунига қадар ёки белгиланган муддат давомида фойдаланиш мумкин бўлади.Сенат маъқуллаган қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши керак.
https://sputniknews.uz/20260810/davlat-idoralar-ozbek-til-59601095.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48256352_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_565fa1caee840201a9387824df4e20a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбек тили, ўзбекистон олий мажлиси сенати, сенаторлар, янги қонун, лотин алифбоси, жамият
ўзбек тили, ўзбекистон олий мажлиси сенати, сенаторлар, янги қонун, лотин алифбоси, жамият
Oʻ, Gʻ, Sh ва Ch янгича ёзилади — алифбо ислоҳотини Сенат ҳам маъқуллади
Ўзбек лотин алифбосида тўрт ҳарфнинг ёзилиши ўзгаради, Ng эса алифбодан чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Сенатнинг 19-ялпи мажлисида сенаторлар “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати
хабар берди.
Қонун билан амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмасидан иборат ўзбек лотин алифбоси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат алифбо жорий этилиши назарда тутилмоқда.
Амалдаги алифбо 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси — Sh, Ch ва Ngдан иборат. Янги алифбода Sh ўрнига Ş, Ch ўрнига Ç алоҳида ҳарф сифатида киритилади. Шу ҳисобдан ҳарфлар сони 26 тадан 28 тага етади. Ng эса алифбодаги алоҳида ҳарф бирикмаси сифатида чиқарилади.
Бундан ташқари, Oʻ ва Gʻ ҳарфларининг ёзилиши ҳам ўзгаради: улар мос равишда Ö ва Ğ шаклида ёзилади. Тутуқ белгиси эса алифбода алоҳида белги сифатида сақланади.
Таъкидланишича, қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбода расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучини сақлаб қолади. Давлат идораларининг пешлавҳа, кўрсаткич ва айрим рамзий белгиларидан ҳам улар яроқсиз ҳолга келгунига қадар ёки белгиланган муддат давомида фойдаланиш мумкин бўлади.
Сенат маъқуллаган қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши керак.